Парламент Жолдубаеванинг истеъфосини қўллади

65
Индира Джолдубаева

Парламент депутатлари бош прокурор Индира Жолдубаеванинг истеъфога кетиши учун овоз беришди. Бунгача бир кун аввал президент Сооронбай Жээнбеков парламентга Жолдубаеванинг бош прокурорлик хизматидан олишни таклиф қилган эди.

Бош прокурор Индира Жолдубаеванинг истеъфоси учун икки депутат қарши овоз берди, қолган 105 нафари розилик овозини берди.

Жолдубаева хизматдан бўшатиш бўйича масалани депутатларнинг муҳоқамасига рухсат берувчи ариза ёзган.

Президент аппаратининг етакчиси Мухамметкалий Абулгазиев парламент мажлисида билдиришича, прокуратура органлари йўл қўйган қоида бузарликлар «ишончнинг йўқолишига» олиб келган. Унинг айтишича, прокуратура органлари коррупция қоидаларини бузилишларига йўл қўйган ва жиноий ишларни қўзғашда фарқли ҳаракатларни қўлланишган.

«Президент номига  фуқароларнинг Бош прокуратуранинг фаолияти билан фаолиятсизлигига қарши шикоятлар тушмоқда. Бугун прокуратура органлари статистика органларига айланиб, фуқароларнинг манфааатлари ва ҳуқуқлари бузилиши учун имкон яратиб бермоқда. Бу бош прокурорнинг қониқарли бўлмаган иши ҳақида, президентнинг топшириқлари бажарилмаётгани ва координациянинг йўқлигидан хабар беради», — деди у.

Ўттиздан ортиқ депутат бош прокурорнинг истеъфосига сабабларни бўйича фикр айтишга қарор қилишди. Уларнинг айримлари билдиришича, истеъфога чиқариш — бу жуда енгил жазо, чунки Бош прокуратура жиноий ишларни ноқонуний қўзғаб, одамларнинг тақдирини муҳокама қилган. Мустақил депутат Жанар Акаевнинг айтишича, истеъфодан сўнг амалдорларни жазолаш ҳам керак.

«Онугуу»дан Исхак Масалиевнинг билдиришича, тарихда биринчи марта бош прокурор бундай йўл билан истеъфога чиқарилмоқда.

«Асосан мен бу қарорни қўллайман, бироқ мен 10 йилда ёпилган жиноий ишларни қайта текшириб чиқишни, бундан ташқари, прокуратура органларининг функцияларини пухтароқ кўриб чиқишни таклиф қиламан», — деди у.

«Бир Бол» партиясидан Миктибек Абдилдаев билдиришича, прокуратура органларидан текширув функциясини олиб ташлашгандан сўнг, уларни қилишга иши йўқлигидан, статистикани яхшилаш билан шуғуллана бошлашган.

«Бош прокурорни фаолроқ ишлатинглар. Прокуратура органларининг функцияларини кўриб чиқиш керак. Кули босимга чидаган одамлар бор, унга чидамаганлари ҳам бор», — деб билдирди у.

Унинг фракциядаги ҳамкасби Акилбек Жапаров президентнинг қарорини қўллади.

«Мен президент Хавфсизлик кенгашида айтган сўзлаларидан мисол келтиришни истардим: 56 жиноий иш ноқонуний қўзғалиб, шу одамларнинг парчаланган тақдирларига ҳеч ким жавоб бермаган. Мен бу жиноий ишларни қўзғаган прокурорларни барчаси бош прокурорни қўшиб, хизматларидан бўшатилиши керак ва уларни қонун олдидаги жавобгарлигини албатта кўриб чиқиш зарур», — деб билдирди у.

Президентнинг таклифи

Президент Жолдубаевани бўшатиш ҳақида таклифини «бош прокурор ўзига юкланган вазифаларни бажара олмагани билан» ва антикоррупция сиёсат бўйича ишнинг хулосалари йўқлиги билан асосланган.

Бунга қадар депутатлар Жолдубаевани парламентга йиллик ҳисобот бериш учун келмаганлигига сабабли танқид қилган. Жолдубаеванинг ўринбосари билдиришича, у касал бўлганлиги учун келмаган.

Натижада парламентнинг «Республика — Ата-Журт» ва «Ата Мекен» фракциялари бош прокурорнинг ҳисоботини қониқарли эмас деб топган.

«Ата Мекен» фракциясининг депутатлари бош назорат органининг коррупцияга қарши ишларини текширувини ўрганувчи депутат комиссияси тузишни талаб қилган.

Жолдубаевани истеъфога чиқариш собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг кадрларини асосий хизматлардан бўшатиш фонида бўлди. Масалан: Жээнбеков 7-апрелда Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетини (МХДК) раиси Абдил Сегизбаевни, шунингдек 4-апрелда Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеевни МХДКнинг раис ўринбосари хизматидан олган.

Жолдубаева бош прокурорлик хизматига 2015-йилнинг январида тайинланган. Унинг ҳозирда прокуратура Атамбаевнинг ор-номус ва қадр-қимматини ҳимоя қилиб, «Азаттык» ва  «Заноза» нашрига  қарши  ариза берган.

Бундан ташқари, Жолдубаеванинг ҳозирдаги бош прокуратура собиқ президентликка номзод ва «Республика — Ата-Журт» партиясининг собиқ лидери Омурбек Бабановга бундан ташқари, Жолдубаевагача бош прокурорлик хизматини аркалаган Саляновага қарши жиноий иш қўзғаган.