Бош прокуратура: Журналист Алканованинг иши қўшимча терговга жўнатилди

71

Бош прокурорнинг ўринбосари Боконбай Казаков «Ата-Мекен» фракциясининг парламентдаги мажлисида билдиришича, журналист Элнура Алканованинг иши қўшимча терговга қайтарилган. Алкановани Бишкекнинг чекка ҳудудидаги элита шаҳарчасидаги уйларни сотилиши бўйича текшируви туфайли банкнинг яширин сирини тарқатишда айблашмоқда.

Казаков 6-апрелда «Ата-Мекен» фракциясининг мажлисида билдиришича, бош прокуратура журналистга қарши иш материалларини судга жўнатмаганини хабар қилди. «Биз уни қўшимча теровга қайтариб бердик», — деди бош прокурорнинг ўринбосари.

Элнура Алканова «Клооп»нинг хабарчисига берган интервьюсида унинг ишини қўшимча терговга бир ой аввалроқ жўнатишганини билдирди.

«Бош прокуратура Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг айбловларини унинг асоссизлигига таянган ҳолда қўлламади», — деди Алканова.

Алкановага 13-февралда айб қўйилган. Терговчилар унга Бишкекдан чиқишни тақиқлаган. Журналистга қарши жиноий ишни 2017-йилнинг декабрида қўзғаган. Терговчилар уни банк сирини тарқатишда айблашган.

Алканова «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги уйларни сотилиши бўйича материалида «Алоқадор ва ҳамкор одамларнинг руйхати» кўрсатган «БТА банк»нинг ҳужжатларини қўллаган.

Алканованинг текшируви

Алканова «БТА Банк»нинг бошқарма раҳбари Темир Рискуловни элита шаҳарчасининг эҳтимолий харидори ва ёшлигида бирга ўқиган Исаковнинг дўсти деб  атаган. Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг акаси Капар Исаков сотув ишлари юргизаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.

Журналист ўз текширувида «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги  уйларнинг сотилишини ва бу ишда премьер-министр Сапар Исаков  доирасидагиларнинг эҳтимолий алоқаларини текширган.

Ўз навбатида ҳукумат журналистнинг далилларини инкор қилиб, материал эълон қилинган «Фергана» нашри ва Алкановадан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилган.

Шунингдек, бош прокуратура ҳам премьер-министрнинг «Идеал Хаус»ни сотиб олиш ва сотувга чиқариш ишига алоқадорлигини инкор қилган — бош назорат органининг маълумоти бўйича Рискулов билан Исаков бирга ўқишган эмас. Давлат мулк фондидан билдирилишича, «Идеал Хаус» элита уйларини сотишда ҳеч қандай қоида бузарликлар бўлмаган.

Бироқ бош прокуратура вазиятни тушуниш учун «Давлат назорат органининг хизмат одамлари томонидан ноқонуний текширув юритиш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат лавозимидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Алканова ва «Фергана» нашрини текширувда Сапар Исаковни бу ишга тўғридан-тўғри алоқаси бўлгани ҳақидаги билдирувларида исбот йўқ деб ва эълон қилинган материал учун кечирим сўрашдан бош тортишган.