«Хуавэй»сиз «Ақлли шаҳар». Ҳукумат жавоб тайёрлаган вақтда қирғиз дастурчилари масалани ечиш йўлларини таклиф қилмоқда

665

Қирғизистон ҳукумати «Ақлли шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан шартномани бузгандан сўнг айрим қирғиз мутаҳассислари ўлкада бундай лойиҳаларни ўз кучи билан амалга ошириш учун имкониятлар бор эканини айтиб чиқишди.

«Хуавэй» билан шартнома 14-мартда бекор қилинган. Ўша вақтда ҳукуматда Қирғизистонда «Ақлли шаҳар» ишга оширилишини билдиришган. Шунингдек премьер-министр Сапар Исаков 24-мартда Қирғизистон «Ақлли шаҳар» ўзи ишга оширишини  ва лойиҳага Хитой компанияси билан ҳамкорликка сарфланувчи 60 млн доллардан оз кетишини айтган.

«[Биз] Қирғизистон лойиҳали уч йирик структурани жалб қилиш орқали ўз кучи ва маблағи билан ишга оширади деган қарор қабул қилдик», — деб билдирган Исаков.

«Структуралар» — бу дастурий таъминлашларни ишлаб чиқувчи Давлат рўйхатга олиш  хизмати (ДРХ), камералар учун толали оптик линияларни тортувчи «Кыргызтелеком», Бишкек ва Ўш мэриялари — улар кўчаларда светофорлар ва камераларни ўрнатишни зиммасига олади.

Ҳозирча ҳукуматда «Ақлли шаҳар» нима бўлаётганини айтишмади — премьернинг матбуот котиби Урмат Кабилова «Клооп»нинг мухбирига апрелда лойиҳа бўйича муҳокама бўлишини  ва унга журналистлар чақирилишини айтди.

Айни вақтда ДРХ лойиҳанинг пайдо бўлишига махсус маълумот базаларини тайёрламоқда.

«Биз транспорт маблағлари ва ҳайдовчиларнинг маълумот базасини янгилаш бўйича тайёргарлик ишларини юргизмоқдамиз. "Ақлли шаҳар" ишлаши учун бу базалар янги бўлиши зарур», — деди ДРХнинг вакили Мэлис Эржигитов.

Ўзимизнинг қўлимиздан келади

Қирғизистоннинг Дастурий  таъминлашларни ишлаб чиқувчи ассоциациянинг президенти Азис Абакировнинг билдиришича, Қирғизистонда «Ақлли шаҳар» даражасидаги лойиҳани ишга бериш учун мутахассис ва имкониятлар бор, бироқ ҳукуматда маҳаллий IT мутахассисларига ҳеч ким мурожаат қилмайди.

«Дастурий таъминлаш борасида  бизнинг компанияларнинг шаҳарга ёрдам беришга имкониятлари бор деб ҳисоблаймиз. [...] Бу лойиҳада бизни қўллаш керак эканини кўриб турибмиз», — деди Абакиров.

У «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг ишга оширишга имкониятлари бўлган IT-компаниялар номини тилга олмади. Абакиров ҳозирда Қирғизистоннинг  барча IT-компанияларига мурожаат тайёрлаётганини тушунтирди.

«Агарда биз улар билан диолог тузсак, уларнинг кўпчилигига мурожаат қилиб, уларни ҳукумат учун таклифларни жўнатишга чақирмоқдаман», — деди у.

Абакиров агарда ҳукумат унинг маҳаллий компанияларига лойиҳани ишониб берадиган бўлса уни айнан қачон ишга оширилиш муддатини очиқламади.

Унинг фикрича, «Ақлли шаҳар» лойиҳасини ишга киритиш  имкониятининг суммаси техник буюртмани анализ қилиш ва экспертлар билан консультациядан сўнггина аниқ бўлади.

«Қирғиз мутахассисларинг орасида бундай лойиҳалар  билан ишлашганлар бор ва уларни "Ақлли шаҳар"ни ишга киритишга жалб қилиш мумкин. [...] Биз халқаро компанияларнинг тажрибаларига назар соламиз. Велосипед ўйлаб топишнинг кераги йўқ— қандайдир бир нарсани [чет томондан] олса бўлда, шунингдек масалани хал қилиш қимматга тушса, унда ўз кучи билан қилиш керак», — деб қўшимча қилди Абакиров.

Унинг айтишича, ҳозирча  ҳукумат Қирғизистоннинг IT-мутахассисларининг ғояларига қизиқиб, уларга мурожаат қилмаган.

«Бу бепул бўлмайди»

NSP компаниясининг раҳбари Эрмек Ниязовнинг билдиришича, Қирғизистон «Ақлли шаҳар»ни  ўз кучи билан ишга ошириши мумкин, лекин босқичма-босқич.

«Бизга биринчи навбатда хавфсизлик муаммоси хал қилиниши керак, аниқроқ айтганда қоида бузишлар  учун жарима солиш. Шунингдек [шундан сўнг] "Ақлли шаҳарга" бошқа опциялар қўшилади: жиноятчиларни излаш ва уларнининг юзини таниш», — деди Ниязов.

Унинг фикрича, тўлиқ лойиҳани тез ишга ошириш қийин ва қиммат, шу сабабли йўлларда  кузатув камераларини ўрнатишдан бошласа бўлади, шундан сўнг тизимнинг имкониятларини ошириш керак. Бундан ташқари, Қирғизистонда камералар учун инфраструктуранинг кўпчилик қисми тайёр.

«Бизда ўз тармоқлари бўлган мобил операторлари кўп ва шаҳар толали-оптикали симларга кўмилган», — деб билдирди у. Ниязовнинг айтишича, Қирғизистон бу нарса асосида камераларни қўйиб, улар учун дастурий таъминлашларни ишлаб чиқишни бошласа бўлади.

Ниязовнинг қўшимча қилганидек, қирғиз мутахассисларининг бу иши бепул бўлмайди.

«Биз буни ўзимиз инфраструктура билан таъминловчи ҳамкорлик сифатида бажаришни истаяпмиз, шунингдек ҳукуматнинг ваколатли органи бу учун бизга тўлаб туради. Алоқа операторларига — каналларнинг ижараси учун, дата-марказларга — сервер ва маълумотларни сақлаш учун, шунингдек дастурчиларга — дастурлар учун ҳақ тўлаш», — деб тушунтирди у.

Унинг айтишича, бу пулларни  ҳукумат ҳайдовчилардан тушган жарима ҳисобидан  тўласа бўлади. Бироқ Ниязов айрим керакли ресурслар қирғиз компанияларида бор деб тушунтиргани билан лойиҳани ишга киритиш учун кетувчи аниқ суммани айтиб бермади.

«Ақлли шаҳар»

Ҳукумат 11-январда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш учун «Хуавэй» компанияси билан шартнома тузган. «Ақлли шаҳар» лойиҳасини ишга киритиш 60 млн долларга баҳоланган. Ҳукмат камераларни ўрнатишга кетган маблағларни инвесторларга  жаримадан тушган  пуллар ҳисобидан тўлаб беришни  режалаштирган.

Ҳукумат илк камераларни Бишкек ва Ўшнинг йўлларида январнинг сўнгидаёқ ўрнатишни ваъда қилган.

Лекин январ сўнгида камералар ўрнатишни «Хуавэй» Қирғизистонга камераларни олиб келмагани сабабли номаълум муддатга жилдиришган. «Хуавэй» компаниясининг матбуот хизматидан 13-мартда камералар Ўзбекистонда синовдан ўтказилаётганлиги ва яқин орада улар Қирғизистонга олиб келиниши керак деб тушунтиришган.

Эртаси куни ҳукмат «Хуавэй» компанияси билан шартномадан чиқаётганини эълон қилган — чунки махсус компаниялойиҳани бажаришнинг вақтини тўхталишига олиб келган. Ўшанда ҳукумат тез «Ақлли шаҳар» лойиҳаси амалга ошишини, бироқ унинг «ишга оширилишини модификациялаймиз» деб эълон қилишган.

Ҳукумат 2011-йилдан бери Бишкек йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қоида бузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келади. Бошида бу лойиҳа «Хавфсиз шаҳар» деб аталган, бироқ кейинроқ  уни «Ақлли шаҳар» деб атай бошлашган.

Ҳукумат икки тендер ўтказган — биринчи танлов қоида бузарликлар билан ўтган, иккинчиси тендер туфайли эса ҳукумат ҳали ҳам конкурсда ғолиб бўлган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан судлашмоқда.