Хавфсизлик кенгаши: Коррупция билан курашиш мақсадида давлат ҳуқуқ тартибот органлари  ходимларининг маошлари пул ўтказиш йўли билан тўланади

178

Хавфсизлик кенгашининг котиби Дамир Сагинбаев билдиришича, коррупциянинг олдини олиш учун давлат ходимларининг маошлари нақд бўлмаган тўловга ўтказилади. Ҳукуматда «коррупциялашган амалдорларнинг» мулкларини конфискациялаш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Сагинбаев 14-мартда маълум қилишича, ҳукумат коррупция бўйича айбдор деб топилган амалдорларнинг мулклари давлат ҳисобига ўтказилиши кўзда тутилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

У ҳуқуқ тартибот органлар ходимларининг маошлари нақдсиз тўловга ўтказилишини ва  уларга 100 минг сомдан ортиқ нақд пулга бирор нарса харид қилиш тақиқланишини қўшимча қилди.

«Бундан ташқари, барча давлат ходимларидан ўзларининг банк ёки бошқа яширин сирларини ҳимоя қилишга рухсат берадиган тилхат олинади», — деб келтирди Сагинбаевнинг сўзларини «24.kg» нашри.

Унинг айтишича, бош прокуратура 2018-йилнинг июнигача президент олдида сўнгги йиллари қисқартирилган коррупция бўйича жиноий ишлари ҳақида ҳисобот бериши керак.

Президент Сооронбай Жээнбеков 8-февралда Хавфсизлик кенгашининг мажлисида куч органларининг ва бошқа прокуратуранинг коррупция билан курашишдаги «самарасиз» фаолияти учун танқид қилган. Давлат раҳбарининг айтишича, «уларнинг ўзлари коорупцияга ботиб қолишган».

Жээнбеков МДРХнинг Антикоррупция хизматининг раҳбари Дуйшонбек Чоткораевни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Сагинбек Исмаиловни тайинлаган.