Сагинбаев Қирғизистон Хавфсизлик Кенгашининг котиби бўлиб тайинланди

105
Дамир Сагинбаев. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Дамир Сагинбаев бу хизматга тайинлангунга қадар Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган. У мазкур хизматда  уч ой ишлади.

Президент Сооронбай Жээнбеков Сагинбаевнинг тайинланиши бўйича фармонга 12-мартда қўл қўйди.

Ўтган йилнинг 20-декабридан бошлаб Сагинбаев Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосарлик хизматини эгаллаб келган.

У меҳнат йўлини 1995-йили Тоқмоқ шаҳрининг ИИБнинг терговчиси сифатида бошлаган. Сагинбаев 2002-2004-йиллари Қирғизистоннинг Ички ишлар министрлигига (ИИМ) қарашли илмий-тадқиқот марказидаги бўлимнинг раҳбари бўлиб ишлаган.

Шунингдек 2004-2009-йиллари Сагинбаев президент  аппаратининг қошидаги коргонуу ва хавфсизлик ишлари бўйича бўлимда эксперт бўлиб ишлаган.

Кейинроқ Сагинбаев Вақтинчалик ҳукуматда ҳимоя ва хавфсизлик ишлари бўйича бўлимнинг инспекторлик хизматини эгаллаган, ундан сўнг Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича давлат комитетида ишлашга ўтган.

Хавфсизлик кенгашининг котибининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинлангунга қадар Сагинбаев 2016-йилдан бошлаб Қирғизистоннинг хукуматининг қошидаги ҳимоя, ҳуқуқ тартиби ва фавқулодда ҳолатлар бўлимининг раҳбарининг ўринбосари бўлган.

Хавфсизлик Кенгаши Қирғизистоннинг ҳудудий бутунлигини, эркинлиги ҳамда мустақиллигини таъминлаган сиёсатни ишлаб чиқади.

Хавфсизлик кенгашини президент бошқаради, шунингдек унинг аъзолари бўлиб ҳукуматни барча тармоқларида олий хизматларни эгаллаган амалдорлар ҳисобланади.