АҚШда «қурол контрабанда»си учун қўлга олинган Тенгиз Сидиков тергов тугагунга қадар озод қилинди

670

Суд АҚШда қурол контрабандасида гумон қилиниб қўлга олинган Тенгиз Сидиковни тергов охирига етгунга қадар бўшатди. Бу иш бўйича гумон қилинаётганларнинг иккинчиси Элдар Резванов қамоқда қолди.

Сидиков бўшатилгани ҳақида «Азаттык» радиоси Виржиния штатидаги Александрия шаҳрининг суд идорасига таянган ҳолда билдирди.

Бу иш бўйича гумонланаётганлардан яна бири Элдар Резванов 7-мартга қадар қамоқда қолдирилди.

Американинг ОАВлари 28-феваралда Чеченистонга етказиб берилган қурол контрабандасида гумонланаётган икки кишини қўлга олиниши бўйича хабар беришган. Бошида уларни янглишиб чеченлар деб ўйлашган, бироқ кейинроқ қўлга олинганларни иккиси ҳам Қирғизистон фуқароси экани аниқ бўлган. Улар 28 ёшдаги Тенгиз Сидиков ва 27 ёшдаги Элдар Резванов.

АҚШнинг юстиция департаментининг сайтида жойлашган  ҳужжатга кўра, Сидиков ва Резванов қисмларга ажратилган 100 дона қуролларни сотиб олишган ва уларни лицензиясиз Чеченистонга жўнатишга ҳаракат қилишган.

Тергов версияси бўйича, улар контрабанда товарни сохта ҳужжатларн билан ошхона буюмлари қатори кўрсатиб жўнатишга ҳаракат қилган.

Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси ва ResPublica газетасининг редактори Замира Сидикова бир неча нашрга улардан бири унинг ўғли Тенгиз эканини билдирган. Бироқ Сидикова Тенгизни курол контрабандасига алоқасини инкор қилган, ўғли АҚШда IT-компанияларнинг бирида ишлаётганини хабар берган.

Унинг айтишича, ўғлининг  дўсти бўлган Элдар Резвановнинг уйида полиция тинтив ўтказган. Тенгиз аввал бу уйда Элдар билан бирга яшаган, бироқ бир йил аввал у ердан кўчиб кетган.

Сидикова қўшимча қилганидаай, Элдар — Қозоғистоннинг фуқароси, бироқ у АҚШда нима иш билан шуғулланиши аниқ эмас.