Ўш: Онаси томонидан калтакланган уч ёшли бола вафот этди

109

Ўшда онаси томонидан калтаклаган уч ёшли  кома ҳолатидаги бола 11-феврал тунида вафот этди. Боласини калтаклаганликда айбланиб 24 ёшдаги аёл икки ойга қамоққа олинган.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига билдирилишича, болани сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

«Бола жуда оғир аҳволда, комада касалхонага тушган […] Шифокорларнинг бутун харакатларига қарамай, бош миядаги оғир жароҳат сабабли бола 11 февраль соат 18:35да вафот этди», — деди Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова.

Уч ёшга етмаган бола Ўш вилоят касалхонасига 4-февраль куни етказилган. Ўш вилоят милицияси ўша куни боласини калтаклаш  айби билан онасини қўлга олган.

Қўлга олинган аёл аввал боласини зинадан йиқилди деб айтган, сўнгра эса болани «бебошлик» қилгани учун калтаклаганини тан олган.

Унга нисбатан «Бебошлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалган ва Ўш шаҳар милициянинг вақтинчалик сақлаш жойига икки ойга қамоққа олинган.

Ўш милициянинг матбуот хизмати 12-февраль куни  «Клооп»га хабар беришича, «Бебошлик» моддаси «Қотиллик» моддасига ўзгартирилган.