Казармандаги олтин ишлаб чиқарувчи ишхонанинг қурулиши митинг туфайли тўхтатилди

203

Жалолободдаги Тогуз-Торо районининг Казарман қишлоғида олтин ишлаб чиқарувчи ишхонанинг қурилиши вақтинчалик тўхтатилди. Қурулишни тўхтатилишига 400га яқин маҳаллий аҳолини митингга чиққани сабаб бўлди.

Жалолобод милициясининг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига хабар берилишича, 7-февралда бўлиб ўтган қаршилик акциясига 400га яқин одам чиққан. Улар фабрика қурулишини тўхтатишни талаб қилишган — аҳолини айтишича, ишхона экологияга зарар етгазиши мумкин.

Тогуз-Торо район маъмуриятининг етакчиси Табилди Салиманов фабриканинг қурулиши маҳаллий аҳолининг норозилиги туфайли тўхтатилганлигини «Клооп»нинг мухбирига билдирди.

«Маҳаллий аҳоли тегишли органларнинг хулосалари олинганига қарамасдан фабрика қурулиши экологияга зарар етказиши мумкин деб ҳисоблайди. Компаниянинг мутахассислари ва мустақил экологлар тушунтириш ишларини юргизишга келишган, бироқ аҳоли тушунишмади», — деди у.

Маҳаллий аҳоли ишхонанинг қурулиши тўхтатилгани бўйича эълон қилингандан сўнг ўз қаршиликларини тўхтатишган.

«Жи Эл Макмал» компания директори Максат Жээналиев «Азаттык» радиосига берган интервьюсида, ишхонанинг қурулиши экологияга зарар етказмаслигини айтган.

«Технология бўйича биз у ерда кон ишлатмаймиз. Кондан чиққан бойитилган концентратни ишлатамиз холос. Буни ўзи айтиб турибди, экологик тоза технология бўляптику. Ҳозир олтин қўшилмалари четга кетади», — деб билдирган Жээналиев «Азаттык» радиосига.

Бу ҳисоб бўйича шу йилнинг иккинчи митинги — 1-февралдагисида ҳам аҳоли ишхонанинг қурулишини тўхтатишни талаб қилишган. Унда маҳаллий ҳукумат масалани 7-февралда ечиб беришни ваъда қилган ва митингчиларни тарқаб кетишларига кўндирган.

«Жи Эл Макмал девелопинг» компанияси олтин ишлаб чиқарувчи ишхонанинг қурулишини «Макмал» комбинатининг ҳудудида 2017-йилнинг сентябрида бошлаган ва қурулишни 2018-йилнинг баҳор фаслигача битиришни режалаштирмоқда.