Жээнбеков ва Рахмон қирғиз-тожик чегарасини демаркациялаш бўйича масалаларни кўриб чиқишди

717
Жээнбеков ва Рахмон

 

Президент Сооронбай Жээнбеков 1-февралда тожик ҳамкасби Эмомали Рахмон билан учрашди. Икки давлат раҳбарлари ўлкалар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиб, «чегераларни аниқлаш бўйича ишларни келишишди».

Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилишича, Жээнбеков Рахмон билан 1-февралдаги Тожикистонга бўлган сафари чоғида учрашишган.

Учрашувдан сўнг ўлка раҳбарлари қўшма баёнот беришган —  икки тараф савдо-экономикаси, ҳудудий хавфсизлик ва экономика тармоғида ҳамкорлик бўйича масалаларни муҳокама қилишди.

Асосий масалалардан бири бўлган қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркациялашни муҳокама қилишган — Жээнбековнинг айтишича, ҳар икки томон давлат чегараларининг чизиқларини аниқлаш бўйича келажак ҳаракатларини белгилашган.

«Тор доирада ва кенг форматда биз Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича бир неча масалаларни муҳокама қилдик», — деб билдирди Жээнбеков.

Қирғизистон президентининг Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига қилган сафари Тожикистон билан дипломатик ҳамкорликларни ўрнатилганига 25 йил тўлган бир вақтга тўғри келиб қолган. Сафарнинг охирида Жээнбеков Рахмонни Қирғизистонга расмий сафар билан келиб кетишга чақирди.

Чегара бўйича йиғилиш

Қирғизистон ҳукуматининг чегара масалалари бўйича вакили Курбанбай Искандаров «Азаттык»радиосига берган  интервьюсида билдиришича, яқин орада қирғиз-тожик чегараси бўйича ҳукуматлар аро комиссия йиғилиши бўлиб ўтади.

Унинг айтишича, аҳоли жойлашган текис ерлар талаш бўлиб қолмоқда — бу фикр келишмовчиликларни Қирғизистон ҳудудларни алмаштириш орқали ҳал қилишни таклиф қилмоқда.

«Биз Баткен районининг беш-олти ҳудудини алмаштириш йўлларини Тожикистонга таклиф қилганмиз. У ерда шахмат каби икки давлат уйлари жойлашиб қолган. Энди бизнинг таклифга кўшни томон жавоб бериши керак. Шундай йўл билан чегарани тўғрилаб кетамиз деган ўйларимиз бор», - деди у.

Шунингдек, ҳукумат вакили Баткен районидаги Кок-Тош қишлоғи билан чегарадош Тожикистоннинг Хожала қишлоғидаги чегарадаги вазият қийинлашиб кетганини айтди. Унинг айтишича, «чегарани делимитациялаш қачон якунланишини ҳеч ким айта олмайди» — бу кки давлат ўртасидаги келишимларга боғлиқ бўлади.