Норин: Тўрт кишига «ноқонуний» жарима солган судьяга жиноий иш очилди

749

Бош прокуратура ваколатларини суистеъмол қилган  Норин вилояти судининг судьясига жиноий иш қўзғади. Судья судни ҳурмат қилмагани учун суд мажлисининг тўрт иштирокчисига «ноқонуний ва асоссиз» 40 минг сом жарима солган.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдиришича, 2017-йилнинг 14-сентябрида Норин шаҳар судида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши натижасида одамлар нобуд бўлгани учун айбланаётган кишини иши кўриб чиқилмоқда. Мажлис охирида судья уни турмага уч йилга шартли кесиш ҳукмини чиқарган.

Норин вилоят судининг матбуот котиби Барктабас Белеков «Клооп» журналистига билдиришича, судья ҳукм чиқара бошлаганда жабрланган томоннинг тўрт вакили ҳукм охирига қадар ўқиб битилгунча суд залидан чиқиб кетишган.

«Суд мажлиси бўлаётган вақтда жабрланган томоннинг вакиллари тартибни сақлашмаган. Шунингдек улар прокурорга бўйсунмай суд залидан чиқиб кетишган», — деди Белеков.

Шундан сўнг судья «огоҳлантиришларга бўйсунмагани учун» уларнинг ҳар бирига ўн минг сомдан жарима солган.

Бироқ жаримага тортилганлар ариза билан Норин прокуратурасига мурожаат қилишган.

«Бу судья ўша вақтда керакли тергов ҳаракатларисиз ва жиноий иш қўзғамасдан ўзининг суд акти билан тўрт одамни жазога ва жиноий жавобгарликка тортган», — деб айтилади бош прокуратуранинг маълумотида.

2017-йилнинг 23-октябрида Норин вилоят судининг коллегияси шаҳар суди судьясининг жарима бўйича қарорини «асоссиз ва ноқонуний» деб атаб, уни бекор қилган. Шу куни вилоят суди уч йилга ашртли айбланган одамга нисбатан чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқишни топширган.

Норин шаҳар судининг судьясига нисбатан текширув бошланди ва бош прокуратура «Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш» ва «Адолатсиз қарор чиқариш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.