Сапар Исақов «сармояларни жалб қилиш» учун Бутунжаҳон иқтисодий форумига боради

674

Премьер-министр Сапар Исақов Давос шаҳридаги нуфузли Бутунжаҳон Иқтисодий Форумга боради —у ерда Қирғизистонга инвестицияларни жалб қилиш учун ишбилармонлар ва давлат раҳбарлари билан йигирмага яқин учрашув ўтказади.

Исақов Швейцариянинг Давос шаҳрига  23 январда сафар қилади. Бутунжаҳон Иқтисодий Форум эса (WEF) 23 январдан 26 январгача ўтади.

Бу Исақовнинг 2017-йилнинг августида премьер-министрлик лавозимини эгаллагандан бери Европа мамлакатларига илк сафари ҳисобланади.

Премьер-министрнинг маслаҳатчиси Гулнара Торалиева «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, Исақовнинг сафардан мақсади— «инвестицияларни жалб қилиш, донор ташкилотларнинг устивор дастурларини молиялашни муҳокама қилиш ва икки томонлама муносабатларни ўрнатиш» эканлигини айтди.

«Давосдаги бу йилги форумнинг кун тартиби — рақамли тизимлар. Бу "Таза коом" дастурининг ишга ошириш билан боғлиқ тажриба алмашиш ва билим олиш», — деди у.

Қирғиз премьер-министри тадбирнинг расмий қисмида спикер қаторида расмий маъруза қилмайди— у WEFнинг сайтида белгиланмаган.

Бироқ маслаҳатчининг айтишича, Исақов форум вақтида «давлат раҳбарлари ва дунёнинг йирик ишбилармонлари билан учрашади». Ҳозирча ким билан эканлиги аниқ эмас, сабаби дастур энди «ишлаб  чиқилмоқда».

Исақов Давосга маслаҳатчи ва ҳукуматнинг халқаро аппарати етакчиси билан бирга бюджет  ҳисобидан боради. Торалиеванинг айтишича, бу тарихдаги «қирғиз премьерини қўллаб борган  энг кичик делегациялардан бири» бўлади.

Исақовгача WEFга 2011-йили собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва 2016-йили премьер-министр Сооронбай Жээнбеков боришган. Аммо улар Хитойда ўтган «Ёзги Давос» форумига қатнашишган.