Авиакомпаниялар об-ҳаво ўзгарса Бишкек—Ўш рейси бўйича чипта нархини арзонлатади

678

«AirManas», «Avia Traffic Company» ва «TezJet» авиакомпаниялари об-ҳвонинг кескин ўзгариши бўйича шошилинч хабар эълон қилиб Бишкек—Ўш рейси чипталарнинг нархи арзонлаштирилади. Авиачиптанинг баҳоси  бир тарафга 2700 сом туради.

Ҳукуматнинг матбуот хизматининг билдиришича, агарда об-ҳавонинг кескин ўзгариши бўйича шошилинч хабар эълон қилинса Ўшдан учиш ва қайтиб келишнинг нархи арзонлайди.

Бу вақтда бир тарафга чиптанинг нархи 2700 сомни ташкил қилади— вақтида чиптанинг баҳоси 2300 сомдан 4000 минг сомгача бўлар эди.

Ҳукумат Қирғизистоннинг жануби билан шимолини боғлаб турган Бишкек ва Ўшнинг ўртасидаги Тоо-Ашуу довонида транспортларга чеклов киргизилаётгани учун ҳаво йўлларидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

«Ноқулай об-ҳаво шароитида, фуқаролар имтиёзли шартларда транспортларнинг муқобил тури қатори авиакомпанияларнинг хизматидан фойдалана олишади», — деб билдирди ҳукуматнинг матбуот хизмати.

Декабрнинг охирида авиакомпаниялар Бишкек—Ўш йўналиши бўйича авиачипталарни  4000 сомдан юқори баҳода сотмасликка рози бўлишган.

Бишкек ва Ўш шаҳарлари аро чипта нархларининг ўзгариш масаласи парламент муҳокамасидан сўнг келиб чиққан. Масалан: депутат Калдарбек Баймуратов шаҳарлар ўртасидаги чипталарнинг баҳосини қирғизистонликлар учун  қимматлигидан шикоят қилган.

«Кундузги рейсларнинг нархи 4000 сомдан ошади […] Бу бизнинг  кўпчилик фуқаролар учун қиммат. Тунги рейслар 2 минг сомдан 3 минг сомгача туради. Баҳони арзонлатиш керак», — деган эди халқ вакили 2017-йилнинг  октябрида.