Бу колонка  «Клооп» асосчиларидан бири Бектур Искендернинг шахсий фикрини ёритади. Унинг телеграмм каналига қуйидаги илова орқали обуна бўлишингиз мумкин.

Қирғиз парламентининг икки депутати — Бакирдин Субанбеков ва Экмат Байбакпаев — қирғизларнинг бош кийими қалпоқни беҳурмат қилишга қарор қилишган.

Улар қалпоққа «давлат рамзи» мақомини бериб, барча давлат ходимларига расмий тадбирларда миллий бош кийимни кийиш шарт қилувчи қонун лойиҳасини таклиф қилишди.

Бундан ташқари бу икки одам нима учун депутатлик ўринларида ўтиришгани, қолаверса нима учун улар ўзларининг маданиятини ёмон кўришлари ҳам тушунарсиз бўлмоқда.

Қалпоқ — жуда чиройли бош кийим. У жуда оғир шароитларда яшаган одамларнинг муҳтожлиги учун ўйлаб топилган мукаммал дизайндаги тожни эслатади.

Оқ қалпоқ. Сурат: Табилди Кадирбеков/«Спутник»

Қалпоқ — бу ҳисоблаш асбоблари билан компьютерларнинг ёрдамисиз ўйлаб топилган буюк муҳандислик ижоди ҳисобланади.

Қалпоқнинг ҳар бир майда-чуйдаси ҳам катта роль ўйнайди. Унинг шакли, баландлиги, газламаси, қолаверса қирралари — унинг барчаси кўчманчиларнинг ўнлаган авлодини совуқдан ҳам, қуёш нуридан ҳам сақлаган аҳамиятли функцияни бажаради.

Мана шунинг учун ҳам қалпоқ буюк маданий аҳамиятга эга. Марказий Осиё халқларининг кўп қисми кўчманчилик билан яшамай, шаҳар ва қишлоқларда ўтроқлашиб қолган вақтда ҳам қалпоқ кийишга одатланишган.

Эллар уни кўпинчи турмушдаги аҳамиятли тадбирларда: бахтли кунларида, тўйларда, шунингдек дафн маросимлар каби қайғули маросимларда кийишган.

Улар бу нарсани давлат буюргани учун қилишмаган. Аксинча, қалпоқ узоқ вақтларгача колониалдаштырылган халқларнинг маданий рамзи бўлиб қолган.

Миллий бош кийим куни муносабати билан ясалган уч метрлик оқ қалпоқ.

Энди депутатлар Субанбеков билан Байбакпаев қалпоқни давлат бюрократияси асосида қабул қилиб, амалдорларнинг тожи қилиб, уни маданият рамзидан  рамзига айлантириш билан бош кийимни масҳаралашга қарор қилишди.

Кўчманчиларнинг эркин ва топқир олами билан уйғун қалпоқни қирғизлар киймаса, бу эффектив бўлмаган ҳукуматга, кекеч президентга ва тантык депутатларга боғлиқ деб тушуниш керак.

Бишкекдаги тадбирларнинг бирида қалпоқни итга кийдиришгани учун бутун норозилик уюштиришган «фаоллар» бор.

 

Dog’s Fashion Show – 2018

Бу ҳайрон қоларлик норозилик акцияси бўлган. Итлар — асрлар давомида кўчманчиларга уюр-уюр қўйларни қўриқлашга ёрдам берган энг яхши жониворлар.

«Фаоллар» ўз энергияларини фойдали сарфлайдиганлар — булар ҳақиқатда маданиятимизни камситишга ҳаракат қилаётган депутатлар Субанбеков билан Байбакпаевга қарши курашга отланиши керак.

Бироқ фаолларнинг бунга қурби етадими?

Муаллиф: Бектур Искендер

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here