2018-йилдан бошлаб қайси қонунлар ишлай бошлайди? Батафсил тушунтирамиз

1161

Сигарет нарҳи кўтарилди, давлат электрон кутубхонаси пайдо бўлди, ЕОИИнинг божхона кодекси ишга тушди — Қирғизистонда 2018-йилдан бошлаб яна қандай қонунлар ишга тушади?

Қисқача:

— Сигарет нарҳининг қимматлаши

— Болаларнинг ёрдам пулларини тўлаш мартгача жилдирилди

— давлат алкогол маҳсулотларни ишлаб чиқаришни изга сола бошлади

— миллий электрон кутубхона тузилади

— Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона кодекси бўйича шартномаси ратификация бўлди.

Сигаретнинг баҳосини кўтариш бўйича қонун

1-январдан бошлаб барча тамаки маҳсулотларининг баҳоси беш сомга қимматлади. Келаси йиллардан бошлаб тамакининг баҳоси 10 сомга кўтарилиб — қимматлаш 2020-йилгача давом этади.

Премьер-министр Сапар Исаковнинг айтишича, тамакиларнинг қимматлаши бўйича чоралар қирғизистонликларни тамаки чекишини қисқартириш ва соғлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири ва парламент депутати Дастан Бекешев бу ўлка бюджетига қўшимча даромад олиб келади деб ҳисоблайди. Дастлабки ҳисобларга кўра, тамаки нарҳининг қимматлаши давлатга 938 млн сомга яқин солиқ йиғишга имкон беради.

Давлат ёрдам пуллари бўйича қонуни мартгача жилдирилди

Қоракўлдаги болалар. Сурат: Рустем Ильясов/Kloop.kg

Январь ойидан бошлаб Қирғизистонда болаларга мажбурий ёрдам пули бериш бўйича қонун ишлай бошлади — энди давлат кўп болали оилалардаги ҳар бир болага моддий ёрдам пулларни тўлаб бериши керак.

Бироқ ҳукуматдан билдиришича, тўлов схемалари ҳозирча ишлаб чиқилмаган ва мартгача жилдириш таклиф қилинган. Парламент министрлар кабинетининг таклифини ёқтириб, президент Сооронбай Жээнбеков ҳам тўловларни жилдириб туришга рози бўлган.

Бу вақт оралиғида «давлат ёрдам пуллар билан таъминлаш тизимини яхшилаш» учун парламент депутатларидан ва жамоат арбобларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади.

Ёрдам пулларини қандай ва ким олади:

  • Бир марталик ёрдам пул — бола туғилганда онасига. Дастлабки тўлов — 4000 сом;

Ҳар ойда:

  • Уч ёшгача бўлган болалари бор оилалар. Дастлабки тўлов бир болага — 700 сом;
  • Уч боладан кўп фарзанди бор оилалар (16 ёшгача ҳар бир болага) дастлабки тўлов — бир болага 500 сом;
  • Бир ёки ота-онасиз қолган 18 ёшгача бўлган болаларни асраб олганлар;
  • ОИВ ОИТС ташҳиси билан туғилган оналардан 18 ёшгача бўлган болалар;
  • Имконияти чекланган 18 ёшгача бўлган болалар;

Шунингдек ёрдам пуллари нафақа олишга ҳуқуқи йўқ одамларга ҳам тўаниб турилади. Кўпинча категориялар учун тўловларнинг миқдори ҳозирча белгиланмаган, бошқалар учун эса олдиндан белгиланган.

Алкогол билан спиртли маҳсулотларни изга солиш бўйича

Жорий йил бошида ҳукумат алкогол маҳсулотларни ишлаб чиқарилишига ва улгуржи сотилишини йўлга сола бошлайди, шунингдек этил спиртини сотилишини назоратга олади.

Алкогол ишлаб чиқариш бўйича талабларни сақлаш учун ҳукумат «Умумий давлат автоматлаштирилган маълуот тизими» тузиша қарор қилди. Унинг ёрдами билан этил спиртининг ва алкогол маҳсулотлар иўлаб чиқарилиш кўламини кузата олади. Ҳукумат бу тизимни ишга тушириш давлат бюджетига солиқ даромадларини кўпайтиради деб ҳисоблайди.

Алкоголнинг сони билан сифатини назорат қилган тизимни киритиш учун Қирғизистон тахминан 1,5 млн сом сарфлайди. Бу маблағ умумий давлат автоматлаштирилган тизимга хизмат кўрсатиш бўйича марказга ускуналарни сотиб олишга сарфланади.

Кутубхона иши бўйича

Қонунга ўзгартиришлар миллий электрон кутубхона тузишга шароит яратади — у тарихий ҳужжатлар билан суртларни сақлаш учун керак. Бундан ташқари кутубхонани ривожлантириш стратегиясини, кутубхона дастурлари ва кутубхоналар ишини координация қилиш билан шуғулланадиган Ведомстволар аро кутубхона кенгаши тузилади.

Шунингдек қонун кутубхоналарни яроқсиз жойларга ўтказишни таъқиқлаб, давлатни уларни тегишли молиялаш мажбуриятини беради.

Бундан ташқари қонун ўқувчиларни кутубхоанада интернетга кириш ҳуқуқи ёзилган, «миллий озчилик»ка кутубхона фондидан ўзларининг она тилида (агар бўлса) фойдаланишга ҳуқуқ берилган.

Янги қонун бўйича, китоб эсталиклари (масалан, қўлда ёзилган китоблар ва ноёб нашрлар) энди махсус реестрда сақланади.

ЕОИИнинг божхона кодекси бўйича шартномасини ратификация қилиш ҳақидаги қонун

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги одамлар. Сурат: Иван Янушкевич

Январь ойидан бошлаб бошқа ЕОИИга кирган ўлка аъзолари каби Қирғизистон ҳудудида божхонани изга солишнинг умумий қоидалари ишлай бошлади.

Шартномага кўра, 2018-йилнинг январидан бошлаб божхона процедураларини соддалаштириш, божхона операцияларини автоматлаштириш ва «умумий дераза» механизмидан фойдаланиш бошланди. Операцияларнинг ярми, унинг ичида юкларни божхонадан ўтказиш энди электрон турга ўтказилиб, ҳаво ва темир йўл транспортлари орқали юк ташишларнинг тўлови камая бошлайди.

Муаллиф: Александра Титова