Қамашлар йили. 2017-йили сиёсатчилардан кимлар судланди?

260

Ўтаётган 2017-йил ҳозирги депутатлар билан сиёсатчиларга қарши кўплаган жиноий ишлари билан эсда қолди. Уларнинг энг машҳурлари — бош мухолифатчи Омурбек Текебаев билан унинг тарафдорларига нисбатан судлар бўлди. Яна қайси сиёсатчилар судланди?

Омурбек Текебаев,

«Ата Мекен»нинг собиқ депутати.

«Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон бериш учун 1 млн доллар миқдорида пора олиш бўйича 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган (амнистия бўйича 4,5 йил ўтиради)

Бишкекнинг Биринчи май район суди тарафидан 2017-йили 16-августда мухолифатчи Омурбек Текебаев ва Дуйшонкул Чотонов мулкларини мусодара қилиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.

Кейинчалик суд амнистия бўйича сиёсатчиларнинг жазо ўташ муддатини 4,5 йилгача қисқартирган.

Сиёсатчиларнинг иши бўйича жараён февралнинг охирида Текебаев қамоққа олингандан бошлаб ярим йил давом этди.

Текебаев ва Чотоновни «Мегаком» алоқа опрераторини бошқаришга имкон бериш учун россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш бўйича айбдор деб топишган.

Маевскийнинг айтишича, шартнома 2010-йили бўлган — бу вақтда Текебаев 2010-йилдаги инқилобдан кейин тузилган муваққат ҳукумат раисининг ўринбосари, кейин парламент депутати бўлган. Тергов версияси бўйича Чотонов бу шартномада воситачи бўлган.

Икки сиёсатчи ҳам жиноий ишни «сиёсий» деб ҳисоблаб, ҳукмдан шикоят қилган. Бироқ Бишкек шаҳар суди билан олий суд биринчи инстанциядаги суднинг қарорини кучида қолдирган. Натижада марказий сайлов комиссияси (МСК) Текебаевни депутатлик мандатидан ажратган.

Сиёсатчиларнинг адвокатлари билдиришича, Бирлашган миллатлар ташкилотининг (БМТ) инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига ариза беришган.

Мухолифатчи сиёсатчини Қирғизистон ҳукуматини ва ҳозирда собиқ президент мақомига эга бўлган Алмазбек Атамбаев номига айтилган танқидлар асосида қамоққа олишган — Текебаев Атамбаевни 2016-йили президентлик хизматида турган вақтда бош қонунга ўзгартиришлар киритиш таклифига қарши чиққан.

Текебаевнинг «Ата Мекен» партиясидаги тарафдорлари ҳам ўлка бош қонунидаги ўзгартиришларга қарши чиқишган. Мухолифат билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг норозилигига қарамай, Конституцияга ўзгартиришлар 2016-йилнинг декабрида қабул қилинган.

Шундан сўнг Текебаев Атамбаевнинг ташаббусларини фаол танқид қила бошлаган, президентнинг мулки бўйича маълумотларни фош қилган. Қамоққа олингунга қадар Текебаев президентга импичмент эълон қилиш жараёнини бошлаши ҳақида билдирган.


Аида Салянова,

«Ата Мекен» депутати.

Максим Бакиевнинг собиқ ҳамкасбининг адвокатлик лицензиясини ноқонуний узайтириб бергани учун беш йилга озодликдан махрум қилинган (ҳукм 2029-йили кучга киради)

Бишкекнинг Ленин район суди 2017-йили октябрда депутат ва Текебаев тарафдори Аида Салянова мулкини мусодара қилиш билан бирга беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

Бироқ ҳукмнинг бажарилишини 2029-йилгача жилдиришган, сабаби Салянованинг вояга етмаган қизи бор. Суд ундан ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат ёздириб олган.

Саляновани юстиция министри бўлган вақтда қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли — Максимнинг собиқ оқловчиси Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини ноқонуний узайтириб берган деб айблашган.

Елисеевга «лавозимни суистеъмол қилганлик» учун Қирғизистонда сиртдан олти йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан. Юрист 2010-йилдаги апрель инқилоби вақтида Бакиевлар тизими қулатилгандан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган.

Салянова ишни собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан боғлиқ «сиёсий буйруқ» деб атаган. У ҳукм бўйича шикоят қилган ва ҳозирда ишни Бишкек шаҳар суди кўриб чиқмоқда.

Салянова ҳам Текебаев каби Атамбаевга нисбатан танқидий фикрларни айтган. Уларнинг муносабати 2015-йилдан бошлиб, у бош бўлган вақтда ёмонлаша бошлаган.

Ўша вақтда бош прокурор хизматидан кетган, у Бишкек иссиқлик электр марказига (ИЭБ) ноқонуний кўмир етказиш бйўича куёвига қарши жиноий иш қўзғалгандан сўнг ҳукуматга босим кўрсатиш бўйича айблаган.

Бир йилдан кейин 2016-йили мухолифатчи «Ата Мекен» партиясининг депутати бўлиб сайлангандан сўнг Салянова Атамбаевни конституциявий ислоҳатига қарши чиқиб, ўлкадаги мухолифатчи сиёсатчиларнинг бирига айланган.

Ўша йили унинг куёви шартли равишда етти йилга кесилиб, бош прокуратура Салянованинг ўзига қарши жиноий иш қўзғаган.

Бир ойдан сўнг Саляновага ҳукм чиққандан кейин унинг укаси Улан Саляновни номаълум кишилар Макаров тўппончаси билан отиб, ўз уйида ўлдириб кетишган. Тергов ҳозирча бу иш бўйича гумондорларни топмаган.


Алмамбет Шикмаматов,

«Ата Мекен» депутати.

Қалбаки тендер ва ўзининг аёлини машинасини ҳисоб палатасига сотгани учун беш миллион сом жарима солинган.

Бишкекнинг Биринчи май район суди декабрда «Ата Мекен» фракциясининг мухолифатчи депутати Алмамбет Шbкмаматовга у 2011-йили ўзининг аёлини машинасини ҳисоб палатасига сотиб юборгани учун беш миллион сом жарима солган.

Шикмаматовни 2011-йили ҳисоб палатасига автомашиналарни сотиб олишни назорат қилган тендер комиссиясининг таркибида бўлиб, «Барат Люкс» компаниясининг ютишини қалбакилаштирганликда айбдор деб топишган.

Шунингдек терговчилар ҳам Шикмаматов тендер талабномасига ўз аёлининг автомашинасини ҳам киритиб, уни 14 500 долларга сотган, автомашина эса ўрта ҳисоб билан 10 минг АҚШ доллари деб билдиришмоқда.

Шикмаматов ўз айбини тан олмай иш «сиёсий сифатга эга» ва «ўйлаб топилган» деб билдирган. Шикмамтовнинг адвокатлари ҳукм бўйича Бишкек шаҳар судига арзланишади.

Депутат Текебаев каби бош қонунга ўзгартиришлар учун Атамбаев номига танқидий фикрларни айтган. У Текебаев қамоққа олингандан кейин «Ата Мекен» фракциясининг лидери бўлган.


Райкан Тологонов,

«Ата Мекен» партиясининг собиқ депутати.

2010-йилдаги инқилобдан кейин талончилик учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Бишкекнинг Биринчи май район суди октябрда собиқ «ата мекен»чи Райкан Тологоновни талончилик иши бўйича мулкини мусодара қилиш билан 15 йилга кучайтирилган тартибдаги қамоққа кесиш ҳукмини чиқарган.

Айбловчи томоннинг версияси бўйича Тологонов 2010-йили офисларни, турар-жойларни, унинг ичида ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг оиласига тегишли мулкни тўнаган гуруҳна раҳбарлик қилагн.

Мана шу айбловлар бўйича Тологоновнинг катта ўғли ҳам айбдор деб топилиб, унга 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан, унинг ичидан у беш йил жазо муддатини ўтаб қўйган.

Собиқ депутатнинг кичик ўғли Иса Тологөнов тергов вақтида билдиришича, махсус хизмат улар Текебаевга қарши кўрсатма бериши учун отаси билан акасига босим кўрсатишган.

Бироқ МХДҚ Иса Тологоновнинг билдирувини терговни «сиёсий томонга» буриш ҳаракати деб атаган.


Садир Жапаров,

«Ата-Журт» партиясининг депутати.

Иссиқкўл вилоятининг мухтор вакили Эмилбек Каптагаевни 2013-йили гаровга олиш учун 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Биринчи май район суди августда «Ата-Журт» партиясининг собиқ депутати Садир Жапаровни 11,5 йилга кесган. Уни 2013-йили Иссиқкўл вилоятининг мухтор вакили бўлган Эмилбек Каптагаевни гаровга олиш бўйича айбдор деб топишган.

Тергов версияси бўйича Жапаров 2013-йили Қоракўлда оммавий тартибсизликларни уюштириб, митингчиларга Каптагаевни гаровга олишга буйруқ берган. Судья Каптагаев Жапаровга нисбатан давъволардан бош тортганига ва бир неча марта унинг фойдасига кўрсатма берганига қарамай айблов ҳукмини чиқарган.

Жапаров суд қарорини «сиёсий буйруқ» деб атаган. Каптагаев билан Жапаровнинг адвокатлари район судининг ҳукми бўйича олий инстнциядаги судга арзланишган. Бироқ Бишкек шаҳар суди ҳукмни кучида қолдирган.

Махсус хизмат Жапаровни 25-мартда собиқ депутат Қозоғистондан Қирғизистонга кўрсатма бериш учун қайтиб келаётган вақтда қўлга олган. У МХДҚга етказилиб, у ердан тергов бораётган вақтда тергов изоляторги (ТИЗО) ўтказилган.

Сиёсатчи қамоққа олинганда Жапаровнинг юзалаган тарафдорлари МХДҚ биноси олдига уни бўшатишни талаб қилиб чиқишган.

Митинг милиция билан норозилик намойишига чиққанлар ўртасида тўқнашув билан тугаган. Тўқсонга яқин одамга жарима солинган, Жапаровнинг ўғли билан бирга 11 тарафдорини судга тўрт йилдан саккиз йилгача шартли ва аниқ муддатга кесиш ҳукмини чиқарган.


Карганбек Самаков,

«Ата Мекен» партиясининг собиқ депутати.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний трасформация қилиш учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган (амнистия бўйича уч йил турмада ўтиради)

Бишкекнинг Октябрь район суди декабрда собиқ депутат ва собиқ «ата мекенчи» Карганбек Самаковни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган, бироқ энди амнистияни ҳисобга олиш билан унинг жазо муддатини уч йилгача қисқартиришган.

Жиноий ишнинг бошга беш фигурантларининг мулкини мусодара қилиш билан кучайтирилган тартибдаги қамоққа саккиз йилга кесиш ҳукми чиқарилган, бироқ уларга амнистияни ҳисобга олиш билан муддатларини беш йилгача қисқартиришган.

Тергов версияси бўйича Самаков 2008-йили Кара-Жыгач, Байтик ва Лебединовка қишлоқ ҳукуматларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ер участкаларини аҳоли пунктлари категориясига ноқонуний трансформация қилган.

Бундан ташқари тергов версияси бўйича улар транформация бўлган ер участкаларини қиммат нарҳда сотишган. Бу ишда уларга қулатилган президент Курманбек Бакиев ва унинг иниси Жаниш Бакиев ёрдам берган. Ўз навбатида Бакиевларни 10 йилга кесиш ҳукми чиқарилган.

Ерларни трансформация қилиш ҳақидаги ҳужжатга собиқ биринчи вице-премьер-министр Искендер Айдаралиев ва собиқ премьер-министр Игорь Чудинов қўл қўйган. Улар ноқонуний қарор чиқариш бўйича айблаб, ҳар бирига 5 млн сомдан жарима солинган.

Айбланганларнинг барчаси ўзларига қўйилган айбларни тан олмай, суд қарори бўйича арзланишларини билдиришган.


Сиёсатчиларга қарши якунланмаган жиноий ишлар


Омурбек Бабанов,

«Республика — Ата-Журт» депутати.

«Миллатлар аро низони қўзғатишга чақириқлар» учун жиноий иш қўзғалган.

Судлар ҳозирча Омурбек Бабановга нисбатан ишни кўрмаган, сабаби у тергов жараёнида.

Бош прокуратура Бабановга нисбатан жиноий ишни у президентлик сайловида ўзининг асосий рақиби ва ҳукуматномзоди Сооронбай Жээнбековга мағлуб бўлгандан кейин қўзғаган.

Сайлов натижаси чиққандан кейин Бабанов ҳукуматни маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва «қора пиар» бўйича айблаган.

Тергов Бабанов асосий қисми этник ўзбеклар яшаган «Амир-Тимур» (аввалги Ўн Адир) кичик районидаги ташвиқот кампанияси вақтида «миллатлар аро низони қўзғатишга чақирган» деб ҳисоблайди.

Бош прокуратуранинг даъволарига Бабановнинг қуйидаги сўзлари сабаб бўлган: «Чўккалаб яшагандан тик туриб ўлган язши. Барчангиз бирга бўлсангиз, кимнидир калтаклаётган бўлса, барчангиз чиқсангиз ҳеч ким сизларга қарши чиқолмайди. Халқ бу тўлқин, ҳалқ оёққа турганда сел бўлиб оқизиб кетади».

Тергов унинг айтган сўзлари «миллатлар аро низони қўзғатишга, одамларни бўйсунмасликка провокация қилишга ва ҳозирги ҳукуматни қулатишга» йўналтирилган деб ҳисоблайди.

Бабанов ўзи жиноий иш қўзғашни «ўйлаб топилган» ва «ҳуқуқ тартибот органлари томонидан зўравонилик» деб атаган.

Президент сайловидан кейин Бабанов Москвага даволаниш учун кетиб, ҳозирча қаерда эканлиги номаълум. Давлатдан ташқарида юрган вақтда у ўз эрки билан «Республика — Ата Журт» фракциясининг лидерлик ваколатларини топширган, бироқ шу билан бирга парламент депутати бўлган.


Канатбек Исаев,

«Кыргызстан» депутати.

Жиноий иш «ҳукуматни куч билан босиб олишга» тайёргарликлари ва давлат мулкини ноқонуний сотиш учун қўзғалган.

«Қирғизистон» фракциясининг депутати Канатбек Исаев сентябрнинг охирида «ҳукуматни куч билан босиб олишга» тайёргарликда гумон қилиб қўлга олинган.

Бош прокуратуранинг маълуомтига кўра, Исаев агар Омурбек Бабанов президентлик сайловида мағлуб бўлиб қолса, «оммавий тартибсизлик уюштириш учун жиноий гуруҳлар билан сўзлашиб олган».

Бабановнинг ўзи билдиришича, Исаевни унинг тарафдори бўлгани учун ва уни қўллагани учун қўлга олишган. Суднинг қарори бўйича Исаев МХДҚнинг ТИЗОсига 2018-йилнинг январь ойининг охиригача қамалган.

Шунингдек, бу иш бўйича давлат солиқ хизматининг район бошқармаси раҳбари Рамис Жунушалиев, Сокулук районининг Гавриловка қишлоқ ҳукуматининг собиқ раҳбари Дениз Раимкулов ва ишсиз Майрамбек Маткулов қўлга олинган.

Исаев қўлга олингандан кейин унинг қариндоши — Талантбек Исаев — Ички ишлар министрлигига қарашли бош мутахассислаштирилган кузатув бошқармасининг раҳбари хизматига кетган.

Бу Канатбек Исаевга қарши биринчи жиноий иш эмас — 2017-йили апрелда прокуратура сиёсатчига қарши коррупция, қалбаки шартнома тузиш ва давлат мулкини ноқонуний сотиш бўйича жиноий ишларни жонлантирган.

Бу иш бўйича айбловчи томон Исаевнинг мулкини мусодара қилиш билан 20 йилга кучайтирилган тартибдаги қамоққа кесишни сўраган.

Тергов версияси бўйича Исаев Токмок мэри бўлган вақтда автостанция қуришга қалбаки тендер ўтказиб, 700 минг сомдан ортиқ маблағга қалбаки ўҳшартнома тузган. Бундан ташқари, уни кутубхона биносини ноқонуний сотиш бўйича айблашган.

Сиёсатчи жиноий иш қўзғашга асос йўқ деб билдириш билан ўзига қўйтилган айбни инкор қилмоқда.

Канат Исаев «Кыргызстан» партиясининг лидери бўлган, бироқ у Атамбаевнинг Конституциявий ўзгартиришларига рози бўлмагандан кейин 2016-йили кузда бу хизматдан кетган. Исаевнинг ўрнига «Кыргызстан»  раҳбари бўлиб Алмазбек Баатирбеков сайланган.


Музаффар Исаков,

КСДП  депутати.

Жиноий иш қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний сотиш учун қўзғалган

Бош прокуратура ҳукуматнинг социал-демократлар партиясидан Музаффар Исаковга нисбатан жиноий ишни 2017-йили февралда қўзғаган.

Депутатни район давлат рўйхатга олиш ва архитектура бошқармаларининг етакчилари билан яширинча шартномаларни тузган деб айблашмоқда.

Тергов версияси бўйича, Исаков Жалолобод вилоятининг Тошбулоқ қишлоқ ҳукуматининг раҳбари бўлган вақтда 2010-йилдан 2015-йилгача қишлоқ хўжалиги ерларини уй қуриш учун ноқонуний ўтказиб берган.

Бош прокуратура билдиришича, депутат умумий 14,34 гектар ерни шахсий турар-жой қуришга ўтказиб бериш учун 315 ноқонуний қарор чиқарган.

Депутатга ҳеч қаерга кетмаслик бўйича ҳимоя чолраси чиқарилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева