Бишкекнинг ёш хоккейчилари Barrington Ice Arena 2017 халқаро турнирининг олтин медалини ютиб олишди. Финал ўйинда қирғизистонликлар Чикагонинг Ice Dogs клуби билан учрашиб, буллитлар сериясида ғолиб бўлишди.

9 ёшдан катта бўлмаган Бишкек ўйинчиларининг жамоаси турнирда тўрт учрашув ўтказган.

Биринчи ўйинда қирғизистонликлар Ice Dogs 2 жамоасига 7:2 ҳисоб билан ғалабани бой беришган. Иккинчи учрашувда Бишкек жамоаси Чикаголик рақибларини 9:3 ҳисобида мағлуб қилишган.

Қирғизистонликлар турнирнинг финалга чиқиш ўйинида Evelance Chicago клуби хоккейчилари билан учрашиб, уларни 12:2 ҳисобида ютиб олишган. Турнирнинг олтини учун бўлган беллашувда уларни Ice Dogs жамоасининг биринчи термаси кутиб турган.

Учрашувнинг асосий вақти 5:5 ҳисобида дуранг билан якунланиб, жамоалар кубок тақдирини бишкеклик жамоа 8:7 ҳисобида устиворлик қилган ўйиндан кейинги буллитлар сериясида ҳал қилишган.

Турнирда ёш қирғизистонликларни Чикагода яшаган қирғиз даспорасининг аъзолари қўллашган.

Шунингдек турнирга АҚШ, Канада ва Россия жамоалари иштирок этишган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here