«Ўрта қўл кўрсатган одам». Милиция янглиш ҳайдовчини қўлга олганини тан олди

685

Патруль милицияси йўл харакат қоидасини бузган «Тойота Лэнд Крузер» русумидаги ойнаси қорайтирилган машинанинг ҳайдовчиси ҳозирча қўлга олинмаганини тан олди. Улар тарафидан қўлга олинган фуқаронинг мазкур воқеага алоқаси йўқ бўлиб чиқди.

Патруль милицияси билдиришича, йўл харакат қоидасини бузган ва воқеанинг гувоҳига ўрта бармоғини кўрсатган ҳайдовчининг исм-шарифи Урмат Токтоназаров. Ҳозирда милиция уни қидириш ишларини олиб бормоқда.

Милиция мазкур автомобил Элдияр Садабаев номига рўйхатга олинганини, ҳуқуқ тартибот органлари эса воқеага алоқаси бўлмаган Абай Асанбековни қўлга олишганини билдирди.

Бунга қадар патруль милициясининг матбуот хизмати раҳбари Таалайбек Бугубаев билдиришича,  ҳуқуқ тартибот органлари йўл харакат қоидаларини бузган ва гувоҳ-ҳайдовчига ўрта бармоғини кўрсатган қорайтирилган «Тойота Лэнд Крузер» автомобилининг ҳайдовчиси дейилган фуқаро қўлга олинган.

Фуқаровий фаол Болот Ибрагимов милиция лавҳага алоқаси бўлмаган бошқа ҳайдовчини қўлга олганини билдирган.

«Бишкек ПМБнинг қидирув бўлими ходимлари ишдан бўшатилсин! Биз "Тойота Лэнд Крузер" автомобилини бошқаргани айтилган ҳайдовчининг суратини қўлимизга олдик. Халқни молга тенглаштиришни тўхтатинглар! Қачон халқни алдаш ўрнига ишлай бошлайсизлар, уятсизлар?» — деб ўзининг фейсбугида ёзди у.

Жип русумидаги давлат рақами 0003 ВВ бўлган қорайтирилган автомобилни йўлнинг қарши тарафига чиқиб кетгани тасвирланган видео 28 ноябрда Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаеванинг ўғли Атай Садибакасов томонидан жойлаштирилган.

Йўл харакат қоидасини бузган ҳайдовчининг олдин ўз тарафида бошқариб бораётган бошқа автомобил тўсиб чиққанда, қоида бузган ҳайдовчи ўз йўлига ўтган. Лекин у воқеага гувоҳ бўлган ҳайдовчига ўрта бармоғини кўрсатган.

Муаллиф: Рустам Халимов