Чуй вилояти: Еттинчи синфнинг ўқувчиси хомиладор бўлиб қолган, милиция боланинг отасини изламоқда

709

Чуй вилоятининг Лебединовка қишлоғидаги №2 мактабнинг 7-синф ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган. Боланинг отасига қарши жиноий иш қўзғалиб, у қидирувда. 7-синф ўқувчиси ўқиган мактабнинг директори хизматдан кетди.

Қизнинг онаси боланинг буйрагини чет ўлкага олиб бориб даволатиш керак деб мактабга ариза билан мурожаат қилган. Маъмурият қизнинг онасига бунга керакли барча ҳужжатларни берган. Бироқ кейинчалик мактабнинг маъмурияти уларнинг ўқувичиси ҳомиладор бўлиб қолгани сабабли қайд қилинганини билдирган.

«Бу ҳақда билим бериш бўлимига билдирилган. Биз бориб кўрдик. Ҳақиқатда мактаб маъмурияти қонунга қарши бўлган ҳужжатларни болани қўлига берган», —  деб билдирди Аламудун райони бўйича билим бериш бўлимининг бош мутахассиси Мария Узденова.

Таълим министрлигининг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, ўсмирнинг онаси қизининг ҳомиладор эканлигини билгандан кейин мактабдан ҳужжатларини олиб кетган.

«Ўқувчи қиз онаси ва ўгай отаси билан яшайди. Тергов ишлари бормоқда», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Ўсмир уйда таълим олишга ўтказилди. Мактабда у яхши ўқиб, дарсларни қолдирмаган эди.

Ўқувчилар билан сўзлашиб, тарбия ишларини етарли даражада олиб бормагани учун соц. педагогга хайфсан эълон қилинди. Мактаб директори ишдан кетишга ариза ёзди.

Ҳозирда гўдакнинг отаси қидирилмоқда. Унга қарши жиноий иш қўзғалди.

Муаллиф: Марат Абдикаликов

Сурат: «Азаттык»