Омбудсмен: « Журналист Сапановга чиқарилган ҳукм — шафқатсизлик даврига қайтиш»

649

Ҳақиқатчи Кубат Оторбаев суднинг журналист Сапановга нисбатан чиқарган ҳукмини «инквизицияга қайтиш» деб атади. Бу вақтгача Сапановга «Ҳизр шажараси» китоби сабабли «динлар аро низони қўзғатиш» бўйича тўрт йил қамоқ ҳукмини чиқарган.

Оторбаев судни журналистга нисбатан чиқарган қарорини қайта кўриб чиқиб, уни қамоқдан бўшатишга чақирди.

Ҳақиқатчи билдиришича, у Сапановнинг китоби билан танишиб чиққан ва китоб «динлар аро низони қўзғатишга» олиб келмайди деб ҳисоблайди.

Оторбаевнинг айтишича, Қирғизистон ҳар бир фуқаро эркин сўзлаш ҳуқуқига эга демократик ва замонавий ўлка. Унинг фикрича, бундай ҳукм «шафқатсизлик қилган замонларга қайтиш» бўлиб ҳисобланади.

«Қандайдир бир фикрларини айтгани учун майли ёлғон назария бўлса ҳам замонавий юрт учун XXI асрда одамни қамаш бўлмаслиги керак. […] Суднинг журналистга нисбатан ҳукмини шафқатсизликка қайтиш деб тушунса бўлади», — деди у.

Ҳақиқатчининг айтишича, Сапановнинг китоби «диндан ташқари» бўлиб, «эркинликни севган» одамнинг ўйларини ёритади.

«Бу охирги икки асрда одамзод бошидан ўтказаётган мушкул вазиятлар бўйича фуқароларча назари бор, қайғуларни, урушларни ва бошқа ёқимсиз кўринишларни тушунишга ҳаракат қилса, эркинликни севган одамнинг фикрлари» , — деди Оторбаев.

Бу вақтгача суд 12-сентябрда журналист Зулпукар Сапановни тўрт йил турмага кесган. Суд унинг «Ҳизр шажараси» китоби ислом динидагилар билан насронийлар ўртасида «динлар аро низони» қўзғатишга йўналтирилган деб ҳисоблайди.

Сапановнинг ўзи унга қўйилган айбларга рози эмаслигини, унинг айтишича у ўз фикрини билдирган.

Муаллиф ўзининг китобида қирғизларнинг қадимий диний эътиқодларини текшириб, диний ходимлар элга Оллоҳга ишонишни таңуулап жатат деб хулоса чиқарган. Китобда журналист Қуръондаги донишманд Ҳизр, Оллоҳ шайтон бўлиб қоладими деб савол берган.

Китобнинг нашрдан чиқишига норози бўлган Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг вакиллари бош прокуратурага ариза ёзишган. Дин бошқармаси Сапановнинг китоби мусулмонларнинг диний қадриятларини камситади деб билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева