«Мунабия» қирғиз фильми Пусан кинофестифалида намойиш этилади

561

Таалайбек Кулмендеевнинг тўлиқ метражли «Мунабия» фильми Пусан халқаро кинофестивалида намойиш қилинади. Бу намойиш фильмнинг дунё бўйича тақдимоти бўлади.

Пусан халқаро кинофестивали 12-21-октябрь оралиғида Шимолий Кореяда бўлади.

Фильм продюсери Талант Толобеков билдиришича, Қирғизистоннинг «Мунабия» фильми «Осиё кинематографига дереза» секциясига қўшилган, у ерда замонвий кино санъатининг барча трендларини акс эттирган кинематографларнинг қизиқарли деб танлаб олинган ишлари кўрсатилади.

«Мунабия» қирғиз режиссери Таалайбек Кулмендеевнинг дебют фильми. Фильмда муаллиф қирғиз Ромео билан Жулеттасининг ёшлик вақтидаги эмас, қарилик давридаги севгисини кўрсатмоқчи бўлган.

«Мунабия» бу кўплаган синовлар, басынтуулар ва камситишларга учраган ақлли, чиройли, мустақил кучли аёлнинг образи. Жамиятнинг тошбағирлиги ҳукм сурган вақтда ўзининг ор-номуси билан қадрини айрим одамларгина сақлаб қолади», — деб айтилади фильмнинг расмий баёнотида.

Режиссер фильм асосида Казат Акматовнинг номли новелласининг сюжетини олган. 2013-йили «Кыргызфильм» студияси новелланинг матнини тўлиқ метражли фильмга қўшиш учун сотиб олган. Фильмнинг бюджети 70 минг долларни ташкил қилган.

Фильмда бош қаҳрамонларнинг образларини Мээрим Атантаева, Назим Мендебаиров, Сакен Карабаев ва бошқалар яратишган. Фильмга мусиқани Мурзали Жээнбаев ёзган.

Пусан халқаро кинофестивали Осиёдаги энг йирик кинофестиваль, у ҳар йили 1996-йилдан бери Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтади.

Муаллиф: Александра Титова