Бишкекнинг Биринчи май район суди бош прокуратуранинг аризаси асосида «Сентябрь» телеканалини ёпиш қарорини чиқарди. Суд қарорига кўра, уларнинг даъвоси нимада?

«Сентябрь» телеканали 22-августда Бишкекнинг Биринчи май район судининг ҳукми билан ёпилган. Телеканал «экстремистик руҳдаги» материалларни чиқариши бўйича айбланган, бироқ қайси материал эканлиги тушунарсиз. Сабаби суд ўзининг қарорини «Сентябрь» вакилларига бермаган.

«Сентябрь»ни ёпиш қарорига Ўш вилояти ИИБнинг собиқ раҳбари Абдилда Капаровнинг давлат амалдорларини танқид қилгани сабаб бўлганини айтган. Бироқ 23-август куни кечга томон сабаб аниқ бўлиб, телеканал суд қарорини ошкор қилган.

Ёпишга нима асос бўлган?

Қирғизистоннинг миллий фанлар академиясининг фалсафа ва ҳуқуқ институтининг экспертлари қуйидагича хулосага келишган: Жалолободда 2016-йилнинг 29-сентябрида телеканалнинг «Асосий мавзу» дамтурида чиққан кўрсатув экстремистик мазмунда бўлган.

Кўрсатув нима тўғрисида бўлган?

«Бош мавзу» теледастури асосида Капаров 2014-йили Ўш вилоятининг Араван районидаги «Маткасим» мактабининг 90 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисида журналистлар билан суҳбатлашган.

У юбилейни нишонлаш вақтида Ўзбекистоннинг байроғи кўрсатилганини ва қўшни ўлканинг мадҳияси янграб, тадбирга иштирок этган одамлар қўлларини кўкрагига қўйишганини айтган.

Капаров эфир вақтида 1990-йилдаги Қирғизистон жанубида бўлган воқеани мисол қилиб, «бундай нарсалар Қирғизистонда бўлмаслиги кераклигини» билдирган. Шунингдек ИИБнинг собиқ раҳбари 2010-йилдаги июнь воқеасини уюштириш бўйича айбдор деб топилган ўзбек жамиятининг раҳбари Қодиржон Ботировга нисбатан чиқарилган ҳукмни танқид қилган.

Экспертлар қандай хулоса чиқарган?

Экспертлар Капаровнинг билдируви «ўлканинг барқарорлигига зарар келтиради» деб ҳисобламоқда, сабаби эфир вақтида у «2010-йилдаги июнь воқеасида ҳақиқатга тўғри келмаган фактларга» босим билан сўзлаган. Экспертлар Капаровнинг сўзида миллатлар аро низони қўзғатган белгиларни топишган.

Комиссия Капаровнинг интервьюси «элнинг онги ва туйғуларига таъсир қилиб, уларни қандайдир бир ишга ундайди» деган хулосага келган. Экспертлар Капаров «миллатлар аро низони очиқ қўзғалишига йўналтирилган қонундаги таъқиқларнинг борлигини билиб туриб, вазиятни кескинлаштиришга ҳаракат қилган» деб ҳисоблашган.

Суд қандай қарор чиқарди?

ОАВлари ҳақидаги қонунлар урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, миллий, диний ўзгачаликларни ва бошқа элларни ва миллатлардан нафратланишга ундаган материалларни очиқ тарқатишни таъқиқлайди. Суд қарорига кўра, «Сентябрь»нинг материалида мана шундай бузишлар бўлган.

Юқоридагиларни ҳисобга олиниб, «Сентябрь» телеканалидаги Абдилда Капаровнинг 2016-йилни 29-сентябрида интервью қатори берган суҳбати экстремистик деб топилиб, суд «Сентябрь»нинг лицензиясини олган.

Ака-ука Жээнбековларчи?

Ҳукм чиққандан сўнг «Сентябрь»нинг вакиллари қарорни собиқ премьер-министр Сооронбай Жээнбеков билан унинг акаси ва аввалги парламент спикери Асилбек Жээнбековнинг номига айтилган танқидларга боғлиқ бўлганини айтишган.

Бироқ суд қарорида бу амалдорларнинг бирортасининг ҳам исми ёзилмаган. Уларнинг бири — ҳозирдаги ҳукуматнинг социал-демократлар партиясидан президентликка номзод бўлган Сооронбай Жээнбеков.

Муаллиф: Рустам Халимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here