Декларация-2016: Жогорку Кенешдаги фракция етакчиларидан ким энг бой?

783

Давлат кадр хизмати парламент депутатларини ва уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ва мулклари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилди. Фракция раҳбарлари нималарга эгалик қилишади?

Даромадлар тўғрисидаги маълумот давлат кадр хизматининг сайтида 20-июлда пайдо бўлди. Амалдорлар билан сиёсатчилар ўз даромадлари ва мулклари тўғрисида ҳар йили очиқ турда ҳисобот беришади, 2016-йилдан бери эса ҳаражатлари тўғрисида ҳам ҳисоб бера бошлашган. Фракция раҳбарларининг декларацияларидаги маълумотга кўра, уларнинг ичида энг бойи (агар яқин қариндошини ҳисобга олганда) - бу «Республика - Ата Журт» раҳбари ва президентликка номзод Омурбек Бабанов. Шу билан бирга Бабановнинг қариндоши 2016-йилда 272 млн сом миқдорида маблағ сарфлаган. Фракция раҳбарлари орасида «энг камбағали» - «Бир Бол»дан Алтинбек Сулайманов, у 838 минг сом даромад топган.

Энг кўп ер улушига социал-демократларнинг раҳбари Иса Омуркулоа эгалик қилади - унга тегишли ернинг умумий майдони 35 футбол майдонига тенг.

Фракция раҳбарларининг мулклари ва даромадлари тўғрисида батафсил:

КСДП, Иса Омуркулов

Социал-демократларнинг раҳбари Иса Омуркулов 2016-йили халқ вакили қатори ишлаб, деярли 945 минг топган. Унинг қўшимча даромади ҳайвонларини сотиш ҳисобидан 4,2 млн сомни ташкил қилган.

Шунингдек, Омуркулов умумий 25 гектар ер улушига эгалик қилади, бу 35 футбол майдонига тенг. Декларацияга кўра, социал-демократлар  раҳбарининг уйи ҳам, автомобили ҳам йўқ. Омуркуловнинг яқин қариндоши 2016-йили умумий 353 минг сом ишлаб топган - унинг бир қисмини машина сотиб топса, қолган қисмини тадбиркорликдан топган.

Халқ вакилининг қариндоши 0,9 гектар ер участкасига эгалик қилади ва майдони 333 квадрат метр икки ҳовли уйи билан квартираси бор. Шунингдек, Омуркуловнинг яқин қариндошига икки ҳеч ким яшамаган майдон ва уч транспорт ёзилган: прицепи билан бир юк машинаси ва 1995 ва 2014-йиллари чиқарилган икки автомобиль.

«Республика - Ата Журт», Омурбек Бабанов

Президентликка номзод ва «Республика - Ата Журт»  фракциясининг раҳбари Омурбек Бабанов 2016-йили депутатлик ортидан бир миллион сомдан бир оз кўпроқ даромад топган. У қўшимча даромадни банкка пул қўйишдан топиб, у тахминан 6,1 млн сомни ташкил қилган.

Бабановга 324 квадрат майдонни эгаллаган уй ёзилган. Унга автомобиль ёзилмаган.

2016-йилда Бабановнинг қариндоши 34,6 млн сом топиб, деярли саккиз марта кўп сарфлаган - 272,7 млн сом. Депутатнинг қариндоши ишлаган ерида деярли 2,6 млн сом топган. Автомобиль сотилишидан яна 3,7 млн сом олган. Бабанов қариндошининг майдони 91,7 квадрат метрни ташкил қилган квартираси ва 2012-йили чиққан Toyota Land Cruiser Prado русумидаги автомобили бор.

«Кыргызстан», Алмазбек Баатирбеков

«Кыргызстан» фракциясининг раҳбари 2016-йилда депутатлик хизматида 817 минг сом топган, ишлаб чиқаришдан топган қўшимча даромади ҳам 500 минг сомни тузган. Баатирбековга 0,1 гектар ер ёзилган. Депутатнинг яқин қариндоши майдони 45 квадрат метр бўлган квартирага ва Lexus RX 300 автомобилига эгалик қилади.

«Онугуу-Прогресс», Бакит Торобаеа

«Онугуу-Прогресс» фракциясидан президентликка номзод Бакит Торобаев 843 минг сом даромад топган. Депутатга автомобиль ёзилмаган, бироқ 180 ва 179 квадрат метрни ташкил қилган икки уй ёзилган. Депутатнинг яқин қариндоши ўзининг асосий ишлаган жойида 102 минг сом топган, дивидентлардан топган даромади 27 млн сомни ташкил қилган. Торобаев қариндошининг 0,35 гектар ери ва майдони 385 квадрат метрни ташкил қилган уйи бор.

«Бир Бол» Алтинбек Сулайманов

Сулайманов депутатлик хизматида 838 минг сом ишлаб топганини ҳисоботга ёзган. 2016-йилдаги унинг ҳаражати даромадидан деярли ўн марта кўп бўлган 9,5 млн сом. Сиёсатчининг 15 сотих ер участкаси ва 120 квадрат метр квартираси бор. Депутат 2014-йили чиққан Mercedes Bens русумидаги автомобилга эгалик қилади.

«Ата Мекен» Омурбек Текебаев

«Ата мекен» фракциясининг қамоқдаги лидери Омурбек Текебаев 2016-йилда депутатлик хизматида 987 минг сом топган. Сиёсатчига ҳеч қандай автомобиль ҳам, кўчмас мулк ҳам ёзилмаган.

Деклерацияга кўра, Текебаевнинг қариндоши унга нисбатан нисбатан анча бадавлат - 2016-йилда тадбиркорликдан 4,3 млн сом топган. Сиёсатчининг яқини майдони 64 ва 120 квадрат метрни ташкил қилган квартирага эгалик қилади. Майдони бўйича энг катта кўчмас мулк Текебаевнинг қариндошига тегишли - ҳеч ким яшамаган уйнинг майдони бир минг квадрат метр

Унинг 600 квадрат метрдан иборат ер участкаси ва 16,9 квадрат метр автомобил тўхташ жойи бор.

Депутатнинг қариндоши 2005-йили чиққан Toyota RAV4 машинасига эгалик қилади.

Муаллиф: Рустам Халимов