Азон Бишкек масжидларида паст ва қироат билан ўқилади

744

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси Бишкекнинг барча масжидларида азонни бир вақтда айтишни ва шу билан бирга «уни эшитганда ёқимли бўлсин» деб буюрди.

Муфтият йиғинида аппарат раҳбари Абибилла ҳожи Кадирбердиев ва Бишкек қозиси Садриддин ҳожи Мажидовлар барча масжидларда намоз муфтият белгилаган вақтларда ўқилишига буйруқ берди.

Дин бошқармасининг матбуот котиби Максад Мамбеталиев Kloop.kgга билдиришича, энди имомлардан азон айтишни «барча қоидаларга» кўра ўқилиши топширилади.

«Азон қироат билан ўқилиши керак ва ўзининг қоидаларини сақлаши керак. Шунда аҳолига намозга чақириш ёқимли бўлади», - деди у.

Унинг айтишича, яшовчиларнинг арзига кўра, Бишкекнинг айрим масжидларида азоннинг товуши пасайтирилади.

«Улар азонни одамлар ширин уйқуда ётганда ўқий бошлашади. Овозини бироз пасайтирса ҳам бўладида. Бу вақтгача ҳам биз арзланиб, мурожаатга 30 киши имзо қўйганмиз. Бироқ жавоб келмади. Энди кимга мурожаат қиламиз?» - деб арзланган «Азаттык» радиосига бишкеклик Бактибек.

Бу вақтгача азонни овозини пасайтириш масаласи парламентда ҳам қаралган. Ташаббусчиларнинг сўзларига кўра, азон овози 40 децибелдан ошиб, маҳаллий яшовчиларга ноқулай бўлмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева