Ўш мактаби ва ФХХ "Харбий ватанпарварлик тайёргарлиги" синфини очишди

688

Ўшдаги «Светоч» черков мактабида ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварликка тайёргарлик синфи очилди. Махсус синф Россиянинг Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) чегарачилари ташаббуси билан уюштирилди.

«Светоч» мактабининг директори Виктор Реймген муассасада ёшларни ҳарбий-ватанпарварликка тайёргарлиги бўйича махсус синф очилганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, бу Ўшда ва Ўш вилоятида биринчиси эмас.

Синф мактаб ўзини ва ФХХнинг Ўшдаги тезкор чегара гуруҳининг ташаббуси билан очилди.

«Синф болаларга ҳарбий-ватанпарварлик бўйича тарбия беришни мақсад қилган. Ўсиб келаётган ёш авлод учун ҳарбийгача тайёргарлик дарслари ва уларнинг ватанпарварлиги билан ватанга бўлган муҳаббат билан тарбиялайдиган, ватанпарвар ботирларнинг қаҳрамонлигини сақлайдиган бошқа тадбирлар ўтказилади», — деб тушунтирди директор Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.

Дарсларнинг дастури маориф министрлиги билан келишилган. «Светоч» хусусий черков-приход мактаби бўлиб саналади. Ватанпарварликка тайёргарлик синфида умумий билим берувчи дарслар ўтилади.

«Умумий таълим берувчи дарслар ҳам ўтилади, бироқ бу махсус синф, аудиторияни ҳам биз тегишли турда шөкөттөдүк. Унда хоҳлаган ўқувчи ўқий олади. Болалар ўрта билим тўғрисида шаҳодатнома олиб, университетларга ҳам кира олишади», — деб қўшимча қилди Реймген.

Чегара хизматининг маълумотига кўра, ФХХнинг тезкор чегара гуруҳи чегарани ҳимоя қилиш бўйича тажрибасини бўлишиш мақсадида Қирғизистонда ишлайди.

«Баъзан улар ўз мандати доирасида улар бизнинг чегарачиларимизга ёрдам беришади. Умуман олганда улар шахсий таркибнинг руҳий тайёргарлиги, оорукту камсыздоо ва урушга тайёргарлик бўйича ўз тажрибаси билан бўлишади», — деб тушунтирди у.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: «Турмуш»