«Онугу-Прогресс»нинг етакчиси Бакит Торобаев парламентга унинг фракцияси давлатнинг ЕОИИга киришига норозиликлар боис ҳукуматнинг хизматдан кетишини талаб қилишини билдирди.

«Онугуу-Прогресс» фракцияси Қирғизистоннинг Евро Осиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) криши бўйича ҳукуматнинг ишидан норози.

«Бизнинг фракция ҳукуматни хизматдан кетказмоқчи бўлди. Шу сабабли биз ҳукуматни фаолияти бўйича маълумот беришини талаб қиламиз», — деди Торобаев.

«Онугуу-Прогресс»дан ташқари, муҳолифатчи «Ата-Мекен» фракцияси ҳам ҳукуматнинг фаолиятидан норози эканини билдирган.

Парламент оппозицияси Қирғизистоннинг ЕОИИга киришининг натижалари тўғрисида премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг маълумотини 2 февралда тинглагандан сўнг норозилигини очиққа чиқара бошлаган.

Жээнбеков иттифоққа киргандан бошлаб давлатда 2016 йили саноат экспорти 8,1 фоизга, импорт эса 18,5 фойизга озайганини айтган.

Ҳукуматга ишончсизлик кўрсатиш вотумини билдириш учун уни хизматдан кетказишни қўллаб 120 депутатнинг ичидан 40  депутат — барининг учдан бири овоз бериши керак.

«Ата Мекен» билан «Онугуу-Прогресс» бирикканда ҳозирча 24 мандати юор. Депутатлар минстрлар кабинетини хизматдан кетгазиши учун уларга ҳеч бўлмаганда 16 депутати бўлган яна бир фракция қўшилиши керак.

«Республика — Ата-Журт» ҳам ҳукуматни хизматдан кетказиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирган, бироқ у вотумни қўллаш ёки қўлламаслиги номаълум.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here