Номаълум киши 1-январга ўтар кечаси Истанбулдаги «Рейна» клубининг мижозларига ўқ узиши натижасида 39 киши қурбон бўлган. Қотилни қидириш ишлари давом этмоқда, полиция уни Марказий Осиёдан келган деб ҳисоблайди. Террор ҳужумини текшириш бўйича нималар маълум?

Қисқача:

— Истанбулдаги тунги клубга ҳужум 1-январга ўтар кечаси бўлган. 39 киши ўлиб, 60га яқин киши яраланган. Террористик ҳужумга алоқаси бор деган гумон билан Истанбул полицияси 12 кишини қўлга олди;

— Турк ҳуқуқ тартибот органлари ҳужум қилган киши Қирғизистон ёки Ўзбекистоннинг фуқароси деб билдирди. Тармоқларда шубҳали шахснинг расми пайдо бўлди;

— Турк ОАВлари полициядаги маълумотга таяниб қирғизистонлик  Яхё Машраповни террористик ҳужумда айбдор деб ёзишган;

— Машрапов турк ОАВлари тарқатган маълумотларни инкор қилди. Жиноят вақтида у Туркияда бўлмаган. Туркия ва жаҳон нашрлари унинг террористик ҳужумда иштирокини рад қилган материалларни чиқаришди;

— Истанбул полицияси Зейтинбурну ва Аксарай районларида Марказий Осиёдан келган мухожирларни текширмоқда, бир неча киши қамалди. Террор ҳужумида алоқадорликда гумонланиб Истанбулнинг турли районларида 16 киши қамоққа олинди.

Батафсил:

31-декабрдан 1-январга ўтар кечаси номаълум шахс  Истанбулдаги «Рейна» тунги клубининг мижозларига ҳужум қилган. Ҳужум натижасида 39 киши халок бўлиб, 60га яқини яраланган. Қурбон бўлганларнинг орасида 16 чет ўлкалик фуқаро — Россия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокко, Ливан ва Ливиянинг фуқаролари эканлиги аниқланди. Террористик ҳужум жавобгарлигини «Ислом давлати» гуруҳи ўз зиммасига олган.

Янги йил кечасидаги террористик ҳужум Туркияда фавқулотда ҳолат режимини яна уч ойга узайтиришга сабаб бўлди. Бу режим ўлкада июлда, муваффақиятсиз давлат тўнтаришидан кейин киритилган.

Қотил жиноят содир этиб яширинишга улгирган

Сурат: Reuters
Сурат: Reuters

Истанбул ҳукумати воқеани террористик ҳужум деб атади. Жаҳон ОАВлари қотил Қорбобо либосида эканлигини хабар қилишди. Бироқ Туркиянинг премьер-министри Бинали Йилдирим бу маълумотни инкор қилди.

Унинг сўзларига кўра, қотил оддий кийимда келиб, жиноятни амалга ошириб, тартибсизлик вақтида яширинган, бироқ жиноят жойида қуролини ташлаб кетган.

Туркия ОАВлари қирғизистонлик фуқарони шубҳали деб аташди

Туркия полицияси ҳужумда жавобгар киши Қирғизистон ёки Ўзбекистоннинг фуқароси бўлиши мумкинлигини билдирди. 1-январда гумондорнинг сурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиб, бироқ эртаси куни уни олиб ташлашди. 2-январда турк ОАВлари иккинчи шубҳали шахснинг расмларини эълон қилишди.

93210616_imagetwo

Уларнинг фикрича, у Истанбулга аёли ва болалари билан бирга келган қирғизистонлик фуқаро. Турк полициясининг фикрича, иккинчи гумондор — ҳужум қилган киши «Рейна» клубининг камерасига бир оз тушиб қолган.

Қирғизистон ТИМи Туркиянинг даъвосига жавоб бериб, маълумотни ҳиқиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

Қирғизистон ТИМининг вакили Айимкан Кулукуева «Интерфакс» маълумот агентлигига жавоб бераётиб маҳкама Истанбулдаги элчихонага «Рейна» клубига бўлган қуролли ҳужумга қирғизистонлик фуқаронинг алоқаси бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотни текширишганини айтди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, бироқ биз буни текширмоқдамиз», — деди у.

Турк телеканаллари уларнинг ортидан дунё ОАВлари ҳам 3-январь куни эрталаб қирғизистонлик Яхё Машраповнинг паспортининг суратини эълон қилиб, террористик ҳужум қилган дейишди. Турк нашрлари полициядаги манбааларга таянишган.

831e90626e0bc3deb07d03a941f83b52__980x

Қирғизистонлик фуқаро ўзининг алоқаси бор эканлигини инкор қилмоқда

Шу куни кечда Машрапов қирғиз журналистлари билан боғланиб, турк ОАВларининг билдирувини инкор қилди. Унинг сўзларига кўра, террор ҳужум вақтида у Қирғизистонда бўлган.

Чапда – Истанбулдаги террористик ҳужумдаги гумондор. Ўнгда - Яхё Машрапов.
Чапда – Истанбулдаги террористик ҳужумдаги гумондор. Ўнгда - Яхё Машрапов.

«Мен террор ҳужуми бўйича гумондор кишини билмайман, мени паспортимдаги расм қандай қилиб Интернетда тарқалганини тушунмадим. Ўзим қорасувлик бўламан. 2011-йилдан бери Қорасувдаги «Туратали» бозорида савдо қиламан. Террористик ҳужум бўлганда, 31-декабрда мен Қирғизистонда эдим. Мени Туркиядаги террористик ҳужумга ҳеч қандай алоқам йўқ. 2011-йилдан бери Истанбулга иш юзасидан бориб савдо қиламан», — деди у.

Қирғизистоннинг махсус хизматларига жавоб бераётиб Машрапов чиндан ҳам Истанбулда бўлганини, бироқ террор ҳужумнинг эртаси куни борганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, у клубга ҳужум қилган кишига ўхшаш бўлганлиги учун уни турк полицияси сўроқ қилган. Машрапов полиция уни кўп ушлаб тургани учун кечирим сўраб, шундан сўнг Қирғизистонга қайтиб келганини айтади.

«Шу сабабли Бишкекка учаётган самолётни бир соат ушлашган. Менга янги йил кечасидаги террористик ҳужум сабабли сўроқ қилишаётганини тушунтиришди. Мен суратдаги жиноятчига бир оз ўхшашлигимни айтишиб, кечирим сўраб, самолётга кузатиб қўйишди», — деди у.

Машраповнинг суҳбати эълон қилингандан сўнг жаҳон ва турк ОАВлари аввалги даъволарини бекор қилишганини эълон қилишди.

Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Ибрагим Жунусовнинг сўзларига кўра, Туркия премьер-министри Бинали Йилдирим турк ОАВларини нотўғри маълумот учун танқид қилиб, уларга эътибор бермасликни илтимос қилган.

Турк полицияси муҳожирларни текширмоқда

Сурат: AP /Halit Onur Sandal
Сурат: AP /Halit Onur Sandal

Текширув давомида Истанбулда  рейдлар ва тинтувлар ўтказилиб, аниқроқ айтганда, Марказий Осиё фуқаролари яшаган Аксарай ва Зейтинбурну районлари текширилмоқда.

Туркиянинг Hurriyet газетаси маълумотига кўра, полиция саккиз манзилда тинтув ўтказиб, бир неча мухожирларни қўлга олди. Мазкур нашр маълумотига кўра, террор ҳужуми бўйича умумий 16 киши гумондор сифатида қўлга олинди. Уларнинг фуқаролиги номаълум.

Тинтув ва фуқароликни текширув бўлаётганини   «Озодлик» радиоси ҳам ёзмоқда.

«Евроньюс» телеканалининг маълумоти бўйича полиция ва ОАВ суратини ва видеосини тарқатган иккинчи гумондор фуқаронинг аёли ҳам қўлга олинган.

4-январда Туркия ҳукумати Истанбулдаги клубда ўқ узган кишининг шахси аниқланганини билдирди. Бироқ тергов манфаатлари учун маълумот очиқ айтилмайди.

Муаллиф: Александра Титова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ