Ҳуқуқ ҳимоячиси Толойкан Исмаилова президентга қарши даъво аризасини Олий судга юборди

1110

“Бир дуйно — Киргизстан” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг етакчиси Толойкан Исмаилова Олий судга шикоят аризасини берди. Бу ўз шарафини ҳамда иш репутациясини ҳимоя қилиш бўйича президентга қарши берилган учинчи даъво аризаси.

Толойкан Исмаилова президент Алмазбек Атамбаевга қарши даъво аризасини Олий судга берганини Kloop.kgга билдирди. У Атамбаевнинг халқ олдида кечирим чўрашини ҳамда ҳуқуқ ҳимоячисига қарата айтилган сўзларига раддия билдиришни талаб қилмоқда.

Исмаилова ўз даъво аризасида президент унинг фаолиятини Оналар кунида обрўсизлантирди деб ҳисоблайди. Ундан ташқари, у Атамбаевдан 10 миллион сом миқдорида маънавий зиённи тўлашни талаб қилади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, Олий суд ҳозирча суд ўтувчи кунни белгиламаган.

“Бироқ биз душанбада суд таҳминан қачон бўлишини биламиз деб ўйлайман. Ҳозирги қонунлар бўйича октябрнинг охири ёки ноябрнинг боши бўлиши керак. Суд тизими бир тарафлама ҳамда президент маъмуриятининг қошида туради, бироқ низом сақланиши керак ҳамда биз жамиятга шуни кўрсатмоқдамиз.[…] Олий суддан кейин биз БМТнинг комитетига мурожаат қиламиз”, — деди у.

Исмаилова яқинда Олий судга даъво аризаси билан “Килим шами” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг бошчиси Азиза Абдирасулова ҳам мурожаат қилишни ният қилаётганини қўшимча қилди.

Сентябрнинг бошида Бишкек суди ҳуқуқ ҳимоячисиларнинг бундай даъво арихасини қабул олишдан бош тортган. Суд процесслари 6 ва 7 сентябрда бўлган. Ҳуқуқ ҳимоячилар Азиза Абдирасулова ҳамда Толойкан Исмаилова Атамбаевни уларнинг “обрў-эътиборини камситишда” айбловчи даъвосини қабул олишдан 16 июнда бош тортган Биринчи май район судининг қарорини бекор қилишни исташган эди.

Оналар кунига бағишланган 14 майда ўтган тадбирда президентнинг айтган сўзи сабабли ҳуқуқ ҳимоячилари судга мурожаат қилишган.

Атамбаев Криловнинг «Квартет» деган масалиндан парча келтириб, 12 майда “Халқ парламенти”нинг форумида қатнашганлар қандай йўл билан бўлмасин “ўлкадаги вазиятни беқарорлаштиришни хоҳлашаётганини” билдирган.

Форумга “мониторинг учун” қатнашган ҳуқуқ ҳимоячилари президентнинг бу сўзини камстиш деб ҳисоблашган.

Президентнинг адвокати Алмаз Османова бу айтилган сўзларнинг ичидан ҳуқуқ ҳимоячиси аёлларга “ўз грантларини ишончли оқлаётган нодавлат ташкилотларнинг вакиллари Толойкан Исмаилова ва Азиза Абдирасулова” деган сўзларгина тегишли дейди.

Османованинг сўзи бўйича,бу Атамбаевнинг фикрини эркин айтилиши ҳамда шунчаки улар [ҳуқуқ ҳимоячилар] ҳукуматдан ташқари ташкилотларда ишлаб, ўзларига берилган грантларни тўла оқалашаётганини билдирувчи фактларнинг констатацияси.

Муаллиф: Александра Титова