Бош прокуратура Бишкекдаги «Дельфин» бассейнини таъмирлаш ишларида тендер ўтказишдаги қонун бузишларга қарши иш қўзғади.

Бишкек шаҳар мэриясининг Капитал қурилиш бошқармаси 20-майда «Дельфин» бассейннинг капитал таъмирига тендер эълон қилган, унга 56 миллион сом ажратилган.

Тендерни «Комстрой Компани» ютиб олган. Мазкур компания тендер эълон қилгандан бир ой аввал 20-апрелда қайта рўйҳатга олинган бўлиб чиқди. Компаниянын эгаси — турк тадбиркори Асиф Маис Огли Казимов.

«Комстрой компани» таъмирлаш ишларини 47,7 миллион сомга битириб беришни ваъда қилган. Бундан ташқари «Комстрой компани» таклиф қилгандан ташқари бир қанча паст нархни айтган тўрт компания ҳам рўйҳатда бўлган:

— ОсОО «Евростандарт» — 39,2 миллион сом;

— ОсОО «Ош-Инжстрой» — 45,79 миллион сом;

— ОсОО «Дельта-Лот» — 36,5 миллион сом;

— ОсОО «Элит-Строй-Сити» — 41,93 миллион сом.

Прокуратура 2-октябрь куни Капитал қурилиш бошқармасининг раҳбарятига нисбатан жиноий иш қўзғади. Унда лавозимни суистеъмол қилиш ва Қирғизистон манфаатларидан ташқари шартнома тузиш бўйича айбловлар йўқилган.

«Дельфин» 1-октябрда фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ таъмирлаш ишлари ҳамон битмаган, «Комстрой Компани» 37,65 миллион сомни ўзлаштирган.

«Дельфин»га бориб кўрган  Kloop.kgнинг мухбири сўзларига кўра, таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Қурувчилар эса, таъмирлаш ишларини шу ҳафта охирларига битиришларини айтишган.

Компания «қонуний» танланган

Бишкек шаҳар мэриясининг капитал қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўрин босари Койчу Ибраимовнинг билдирувига кўра, унинг ҳодимларини жиноятга тортишга асос йўқ.

«Хатолар бор, бироқ бу жиноий иш қўзғашга асос бўлавермайди, бу жараён…», — деди у.

Прокуратура эса, танлаб олинган компания фаолияти бўйича тўғри келмайди. Юридик томонларнинг реестри маълумотида, «Комстрой Компанинин» фаолияти — турар-жой қурилишига йўналтирилган.

Танловда эса, мисол қатори компания «Бишкек» СЭЗги ётоқхонларининг қурилиши кўрсатган.

Ибраимовнинг сўзларига кўра, ғолиб компания квалификация ва профил талабларга жавоб беради.

«Бу компания консорциумда бўлганлиги сабабли, қонун доирасида танлаб олинган», — деди ККБ раҳбарининг ўрин босари.

Ваъдаларга — беш йил

«Дельфин» бассейни 1957-йили фойдаланишга топширилган ва 2011-йили ёпилган. Бугунги кунгача ҳукумат аъзолари бассейн тўғрисида сўз қилишиб, бироқ таъмирлаш ишлари қўлга олинмаган.

«Дельфин» бассейнини қайта ташкил қилиш бўйича жорий йилнинг май ойида Бишкек мэри Албек Ибраимов ташаббус кўтарган. Мэрия таъмирлашга 57,6 миллион сом ажратган.

Собиқ мэр Кубаничбек Кулматов, умумий таъмирлашга кетадиган маблағ суммасини кўриб чиқиб — 50 миллион сомдан юқори — янги бассейн қуришни таклиф қилган.

Иса Омуркулов мэр бўлган вақтда, бассейнни таъмирлаш ишларига 5 миллион сом ажратган. Бироқ таъмирлаш вақтида қурилиш ишлари бўйича долзарб  муаммолар бўлган эди — унда ижрочи компания бассейннинг темирконструкциясини занглаганини ва том қисми нураб қолганини ҳам айтган эди.

«Дельфин»да кўп йиллар давомида миллий жамоанинг аъзолари шуғулланган. 2011-йили бино авария ҳолатида эканлиги аниқланиб, ёпилган эди.

Муаллифлар: Айдай Иргебаева, Метин Джумагулов, Азат Рузиев

Видео: Тилек Бейшенали уулу, Азат Рузиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ