Чуй ВИИБнинг матбуот хизмати 1-январга ўтар кечаси уч киши Лебединовка қишлоғидаги кафеда муштлашганини «Клооп»га билдирди. ОАВларининг маълумотига кўра, муштлашув «Империя пиццы» кафесида бўлган.
Воқеа бўлган жойга Аламудун ТИИБ ходимлари келиб, одамларни тинчлантиришга ҳаракат қилишган. Бироқ гумондорлар «бўйсунмай милиция ходимларига ҳужум қилиб, формаларини йиртиб, жанжални давом эттиришган».
Кейинчалик ёрдамга ВИИБ милиционерлари келиб, гумондорларни қўлга олишган. Қўлга олинганлар милиция бўлимига олиб келинаётганда хизмат машинасининг ойнасини синдириб, навбатчилик бўлими ичида ҳам ойналарни синдиришган.
Гумондорларга бир нечта моддалар бўйича айб қўйилиб, улар вақтинча сақлаш жойига киритилди, бироқ суд уларни қўйиб юборди. Тергов давом этмоқда.