Депутат Бекешев Садир Жапаров билан нималар ҳақида гаплашди?

342

Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев президентликка номзод Садир Жапаров билан учрашгани ҳақида фейсбук саҳифасида билдирди. Жапаров 5 октябрдаги тартибсизликлар вақтида тарафдорларининг ёрдами билан қамоқдан чиқарилиб, премьер-министрлик лавозимига келган, сўнгра президент вазифасини бажарувчи бўлиб, ҳозирда ваколатларини топшириб президентлик сайловига отланмоқда.

Бекешевнинг айтишича, учрашув «конструктив ва позитив доирада» ўтиб, суҳбатдошлар охирги сиёсий воқеалардан ташқари «2012 йилдаги воқеаларни ҳам» муҳокама қилишган.

Бошқарув формаси ва хонлик ҳақида

Депутат бошқарув формасига боғлиқ масалада Жапаров билан бир фикрга келолмаганини, «ҳар бири ўз фикрида қолганини» айтди. Бироқ Жапаров депутатнинг қирғизистонликлар партияларни рўйхатида номзодлар учун овоз бера олмаган деган фикрига қўшилган.

«Бизда бўлмаган парламентаризм ҳақида, бироқ ўлкада уни қуриш мумкинлиги ҳақида сўзлашдик. Парламентлик бошқарув формасида премьер-министрни масъул қилиб, унга миллион ваколатларни бериб қўйса бўлади.

Жапаров президентлик бошқарув формасининг фойдасига ўз аргументларини келтирди. Унинг фикрича, партиялар ҳозирча тўлиқ жавобгарлик олишга тайёр эмас ва бўлиб ўтган воқеалар партия — бу халқ манфаатини кўзлаш эмас катта бизнес эканини кўрсатган», — деб таъкидлади у.

Бекешевнинг президентлик бошқарув формасида ҳукумат узурпацияга дуч келиб, бунинг учун Конституциянинг янги лойиҳасида бўшлиқ пайдо бўлган деган хавотирига ҳам жавоб топилган.

«Президентлик бошқарув формаси бўлса, биз навбатдаги революцияни кутиш билан яшаб қолишимиз мумкин деган фикрни айтдим. Жапаров хонлик ёки диктаторлик бошқарув бўлишини, болалари тоталитар ўлкада яшашини истамаслигини айтди. Бироқ унинг реформа ўтказиш истаги катта экан, бундай реформани парламент бошқарув формаси бўлганда амалга ошириш қийин бўлади», — деб келтирди депутат Жапаровнинг фикрини.

Бекешев Жапаров «пул тарқатмай ва маъмурий ресурсдан фойдаланмай тоза президентлик сайлови» ўтказишга ваъда берганини айтди. Депутатнинг айтишича, у “ҳозирча босим ўтказиш ҳақида, «керакли» сайловчиларнинг рўйхатини мажбуран тузиш ва пул тарқатиш бўйича” эшитмаган.

Конституцияни ислоҳ қилиш ва очиқ сўзлашиш ҳақида

Депутат таъкидлашича, жамият Конституциянинг янги лойиҳасининг сабабидан иккига бўлиниб қолди деган фикрни Жапаров қўллаган эмас.

«Садир Жапаров барча таклифларни Конституциявий кенгашга берса бўлишини ва агар улар ўлкага фойда олиб келса, унда улар Конституцияга киритилишини айтди. Конституциявий кенгаш президентлик сайловидан кейин ҳам ишлайверади. Бироқ унинг фикрича, халқ бошқарув формасини ва парламент тузиладиган усулни аниқлаб олиши керакү», — деб ёзди Бекешев.

Умуман олганда Жапаровда учрашув яхши таассурот қолдирган.

«Мақсадимиз бир экан деган фикрга тўхталдик — давлатни ривожлантириш, бирок  қарашлар бошқа. Ҳар жойда келишса бўлади. Менда Жапаров мен билан сўзлашаётганда очиқ бўлди деган таассурот қолдирди», — деб якунлади Бекешев.

2012 йилдаги воқеалар ҳақида

Бекешев Қирғизистонда 2012 йили бўлган воқеаларни қайси бирини Жапаров билан муҳокама қилганини ёзмаган. Бироқ бу йил Садир Жапаров тарафдорлари ва «Ата-Журт»даги партиядошлари (Камчибек Ташиев ва Талант Мамитов) билан «Кумтор»ни миллийлаштириш бўйича митинг вақтида Оқ уйнинг тўсиқларини штурмга ола бошлагани маълум.

Шундан сўнг Жапаров ҳукуматни куч билан босиб олиш ишида қамоққа олиниб, аввал судланиб кейин Ташиев ва Мамитов билан бирга оқланган, бир қанча фигурант темир тўр ортида қолган.

5 октябрда ўтган воқеалардан кейин Олий суд илтимосни қабул қилиб, янги очилган ҳолатлар бўйича ишнинг фигурантларини барчасини оқлаган. Ҳозирда Талант Мамитов парламент спикери қатори Жапаровнинг ваколатларини вақтинча олиб, ҳозирда у президент вазифасини бажарувчи, Камичбек Ташиев эса МХДҚ раиси этиб тайинланган.