Қирғизистон Сурия резолюцияси бўйича овоз беролмади

970

Қирғизистон БМТ бош ассамблеясида Суриядаги ҳолат юзасидан қабул қилинган резолюцияга овоз беришдан тийилган 17 давлат рўйхатида. Делегация овоз беролмаганини айтиб, бироқ бунинг сабабини тушинтирмади.

Араб давлатлари томонидан тақдим этилган резолюция 16 февралдаги сайловда БМТнинг 137 аъзоси томонидан маъқулланди. Қабул қилинган резолюцияда Сурия бошчичи Асад Башарнинг ҳукуматдан кетиши талаб этилади.

БМТнинг аъзо 12 давлати эса ушбу ҳужжатга қарши чиқиб, резолюцияда «мувозанат бузилган» - ҳужжат маслаҳат характерга эга, деб ҳисобладилар. Улар орасида йирик давлатлар Россия ва Хитой ҳам бор.

Россия Сурияда «Ливия сценарияси» такрорланишидан хавотирда эканлигини билдириб, бир давлат ҳудудига бошқа бир давлат ҳарбийларининг бостириб кириш эҳтимоли борлигини ва шунингдек ҳужжат фақатгина давлат ҳукуматига қаратилган бўлиб, Сурия муҳолифатига нисбатан ҳеч қандай масуълиятни юкламайди, деб ҳисоблади.

МДҲ таркибига кирувчи мамлакатлар орасида мазкур масала бўйича фикрлар турлича бўлди - Беларусия Россияга қўшилиб қарши овоз берган бўлса, Қирғизистон ва Тожикистон овоз беришдан тийилганлар, Қозоғистон эса - Асадни ҳукуматдан кетиши тарафида бўлган давлатлар қаторига кирди.

Расман Қирғизистон вакиллари овоз бериш жараёнини атайин ўтказиб юбормаганларини маълум қилди – «Клооп» мухбирининг тушунишича, делегатлар шунчаки ўз овозларини системага кирита олмаганлар.

«Клооп» журналистлари Қирғизистон овоз бериш жараёнида қайси тарафни эгалламоқчи бўлганлигини аниқлай олмадилар.

Араб давлатлари ва АҚШ Сурия ҳукуматига нисбатан чора кўришга чақираётган асосий давлатлар бўлиб, улар Сурия ҳукуматини «қон тўкишга чек қўйиши»ни талаб қилмоқдалар.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун, Сурия ҳукумати ўз аҳолисига нисбатан инсониятга қарши жиноят содир этганлиги мумкинлигини билдирди.

«Биз Сурияда одамлар турар жойларига қаратиб ўқ узилаётганини, касалхоналарни эса қийноқ марказига айланаётгани гувоҳи бўлмоқдамиз. Сурияда эндигина 10 ёшга кирган болалар ҳалок бўляпти. Инсониятга қарши жиноят содир этилаётганлигига деярли ишончимиз комил», - деди Пан Ги Мун.[poll id="3"]

 

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Сурия масаласида Қирғизистон қайси тарафни эгаллаши бўйича изоҳлар бермаяпти, мамлакат Асадга қарши қандай курашиши борасида эса экспертлар фикри тарқоқ.

Собиқ ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенкулов Қирғизистон Россия билан бир йўлдай бориб - резолюцияга қарши овоз бериши кераклигини айтади.

«Биз кўп бора Россия билан стратегик ҳамдўстликни намоён этдик, биз ОДКБ аъзосимиз, қолаверса ШОС аъзосимиз. Менимча бу масалада албатта Россия ва Хитой тарафини олиш лозим» - деди собиқ вазир.

«Айкўл Эл» партияси бошчиси Эдил Байсалов бу фикрга қўшилмаслигини айтиб, Қирғизистон аксинча ушбу резолюцияни маъқуллаши керак, деб ҳисоблади.

«Биз Сурия ҳукуматини жазолашда кўмаклашишимиз лозим, чунки бу бизнинг тарихий манфаатларимиз билан боғлиқ. Бу бизнинг сиёсий ихтиёримиз, чунки биз икки маротаба диктаторларни ҳукуматдан қувганмиз», - дейди сиёсатчи.

Байсалов Суриядаги ҳолат Қирғизистон миқёсида қандай тус олган бўларди деган қиёслашни келтириб ўтади:

«Бу ҳудди, агарда Акаев ва Бакиев Тош-Кўмирни йил давомида бомбардимон қилганда, Чўлпон-Ота ва Балиқчи аҳолисини усталик билан қириб ташлаганда, Қирғизистон аҳолиси эса халқаро ташкилотларга ёлвориб мурожаат этганда улар эса ҳеч нарса қила олмаётганга ўхшайди», - ҳисоблайди Байсалов.

Суриядаги тўқнашув

Сурия президенти Башар Асадга қарши норозиликлар 2011 йилнинг март ойида Дараа шаҳрида, шаҳар деворларида революцион ёзувлар ёзган ўсмирларни ҳибсга олинишидан кейин бошланган.

Ўшандан бери муҳолифат ва ҳукумат ўртасидаги тўқнашувлар натижасида «Хьюман Райтс Уотч»нинг маълумотларига кўра, 7 мингга яқин инсон ўлдирилган. Уларнинг аксари - Асад мухолифчилари бўлган.

АҚШ, Европа ва араб давлатлари қон тўкилишида Асадни айбламоқда. Айни пайтда Сурия президентининг ўзи эса норозилик намойишларини бости-бости қилишда ўзини айбдор деб ҳис қилмаслигини айтади.

Асад Америка телекомпанияси Эй-би-сига берган интервьюсида номойишчиларга қарши ўқ узиш буйруғини бермаганлигини айтиб, бироқ хатоликка йўл қўйганлигини тан олди.

Асад Башар 2000чи йилдан буён ҳукумат бошига келган.

Ҳурматли муштарий, Суриядаги муаммолар ечими нимада деб ўйлайсиз? БМТ президент Башар Асадни ҳокимиятдан кетишга чақириши қанчалик тўғри?

Шарҳларингизни қуйида қолдиринг

Муаллиф: Бектур Искендер