Биз ҳақимизда

«Клооп» — янгиликлар веб-сайти, унинг асосий муаллифлари — «Клооп Медиа» жамоат фондининг журналистика мактаби ўқувчилари ҳамда битирувчилари.

У 2007-йили эндигина ўз ишини бошлаш арафасида бўлган бишкеклик журналистлар Бектур Искендер ҳамда Ринат Тухватшин тарафидан очилган.

Тўғри, бизнинг сайтда жуда ёш журналистлар ва муҳаррирлар ишлашади, лекин улар сиёсат, инсон ҳуқуқлари ҳамда коррупция каби муҳим мавзуларни ёритишдан чекинишмайди.

2007-йилдан бери «Клооп» ўз материалларининг сифати ва редакциянинг мустақиллиги (жумладан «Клооп»нинг ҳомийларидан ҳам) учун бир қатор миллий ҳамда халқаро мукофотларга эга бўлган. Бироқ биз учун энг катта мукофот — бизнинг ўқувчилар аудиторияси.

Масалан, Қирғизистонда 2010-йилдаги революция вақтида шарҳларда таҳминан шундай фикрлар келиб тушган:

«Болалар, воқеаларни холис ёритганинглар учун раҳмат, ўзи сизлар қолдинглар холос».

Бундан ташқари «Клооп» — энг нуфузли TED конференциясида чиқиш қилган Қирғизистондаги ягона сайт.

«Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендернинг сўзларини тинглаб кўринг:

Исталган киши «Клооп»нинг муаллифи ёки бизнинг журналистика мактабимизнинг ўқувчиси бўла олади.

Буни қандай амалга ошириш керак эканини билиш учун қуйидаги инсонларнинг бирига ёзинг:

Қўшимча алоқалар:

Манзил: Бишкек шаҳри, Огонбаев кўчаси, 222 (Гоголь кўчаси билан кесилишда) Телефон: +996 312 680738, +996 312 680740, +996 773 703 709.