Собиқ вице-премьер Зилалиев бойлик манбайини қандай тушунтирди?

468
Собиқ вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев

2018 йил декабрь ойи


«Менинг билишимча  Зилалиев бошқа фуқаролар каби қора мол олиб-сотиб ва ошқа бизнес билан шуғулланар эди. У [1 млн долларни] қонуний йўл билан тўплаган, батафсил тушунтириб, уларнинг пайдо бўлиши исботлаб беради», — деб айтган унинг адвокати Учқун Каримов.

2019 йил март ойи


«Тергов монтажланган роликда тасвирга олинган мулклар ва пуллар менга тегишли эканини айтмоқда. Бу мулклар ва пуллар жиноий [йўл] билан топилган. Аммо пуллар ва мулклар меники эмас ҳамда порахўрлик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас», — деди Дуйшонбек Зилалиев.

Собиқ вице-премьер-министр нимада айбланмоқда?

Махсус хизмат Зилалиевни ноқонуний бойиганликда айбламоқда — амалдордан декларацияга киргизилмаган 1 млн доллар, квартиралар, офис идоралари ҳамда қимматбаҳо ускуналар топилган. Расмий маълумотларга кўра,  Зилалиевнинг ҳамда уни аёлининг 2011-2017 йилларга қарата даромади бўлгани 3 млн сомни тузган.