Қирғизистон ногиронларнинг ҳуқуқлари бўйича БМТнинг  конвенциясини ратификациялади. Бу нима учун аҳамиятли?

20
Иллюстратив сурат / Kloop.kg

Президент Сооронбай Жээнбеков ногиронларнинг ҳуқуқлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) конвенциясининг ратификациясига қўл қўйди. Қирғизистон ҳукумати унга 2011 йилиёқ қўл қўйган, аммо уни муваффақиятли амалга ошириш учун маблағ йўқлиги боис ратификация 8 йилга чўзилиб кетган. «Клооп» Конвенция ногиронлар турмушини яхшилайдими ёки йўқми деган саволга жавоб излаб кўрди.

Жээнбеков Конвенцияни ратификациялаш бўйича қарорга 14-мартда қўл қўйди. Шу вақтдан бошлаб Қирғизистон ногиронларнинг ҳуқуқларини сақлаш бўйича БМТнинг талабларини бажаришга бурчли.

Конвенция нима учун муҳим?  

Конвенциянинг асосий мақсади — имконияти чекланган одамларнинг тенг ҳуқуқлилигини ҳимоя қилиш ва таъминлаш.

Бу ҳукумат кўчага чиқишда пандусларнинг ёки жамоат транспортга тушишда махсус ускуналарнинг йўқлиги сабабли муаммоларга дуч кеоаётган ногирон одамлар учун инфраструктура шароитини яратиб бериши кераклигини билдирида.

Шунингдек ногирон одамлар бошқа фуқаролар билан бирдек тиббий хизматлардан тўлақонли фойдалана оладиган бўлиши шарт.

Бундан ташқари, Қирғизистон инклюзив таълим беришни таъминлаши керак:ҳукумат ногирон болаларга бошқалар билан бирга умум таълим макталарига боришига имкон яратиб беришга масъул.

Конвенциянинг ўзи қарорга кўра ижтимоий соҳага йўналтирилган. Бу дегани ногирон одамларга инсон ҳуқуқлари бўйича олиб қараганда бир хил муносабатда бўлиш керак ҳамда уларни касалманд одамлар қатори қабул қилиб бўлмайди деганни англатади.

«Тенглик» ногиронлар уюшмасининг етакчиси Гулмира Казакунова: Аввал ҳукумат конвенциянингустивор моддаларини қабул қилади

Казакунова конвенциянинг барча талабларини қабул қилиш аста-секин бўлишини «Клооп»га берган интервьюсида айтди.

«У ерда 51 модда бор. Ратификация бўлган куннинг эртасигаёқ [конвенция] ишлаб кетмайди. У энг муҳимларини ишга ошириш билан ишлаб туради. Шу сабабдан, менинг фикримча бу ногиронларнинг ҳаётини яхшилайди», — деди Казакунова.

Унинг фикрича, энди бутун давлат ташкилотлари конвенциянинг талабларини бажариши керак.

Жисмоний имконияти чекланганларни ишга ўрнашиш масалалари бўйича тадқиқотчи Любовь Шевченко:Ногирон одамларда умид пайдо бўлди.

Шевченко «Клооп»га берган интервюсида билдирганидек, конвенуия қабул олиниши билан ногирон инсонларда меҳнат, таълим ва тиббий хизмат борасида тенг имокниятга эга бўлиш умидлари пайдо бўлди.

«Жисмоний имконияти чекланган одамлар учун аниқ бўлган нарсалардан — инфраструктура билан таъминлашдан бошласак яхши бўлар эди. Уларнинг аксарияти ўз муаммоларини шуларнинг йўқлиги билан боғлашади, қандайдир сиёсий қарорлар билан эмас.  Улар учун бу маиший ҳаётини яхшилаш масаласи», — деди у.

Шевченко мамлакат ҳукуматини Конвенцияни тўлиқ ратификациялашга харакатида маблағнинг йўқлиги асосий тўсиқ бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

«Унинг қиймати давлат ғазнаси учун катта юк бўлди ва буни қарор қабул қилганлар айтишган. Мен бу сабаб бир кундаёқ йўқ бўлиб кетади деб ўйламайман. У хатто конвенциянинг қиймати қайта ҳисобланид чиқилганда ҳам инерция бўйича хотирада сақланаверади», — деди у.

«Ногиронларга ҳуқуқиё ёрдам кўрсатиш» фондининг президенти Толкунбек Исақов: Конвенцияни ратификациялаш — бу ғалаба

Исақовнинг айтишича, Қирғизистон 10 йилда конвенциянинг талабларини бажаришга 6 млрд сомдан ортиқ сарфлаши керак. Айни вақтда мамлакатнинг бир йиллик бюджети 160 млрд сомга яқин маблағни ташкил қилади.

Конвенцияни ратификациялашга 8 йил маблағ йўқ бўлган

Қирғизистонда умумий 180 мингга яқин ногирон одам бор. Улар давлат ҳукуматига бир неча бор мурожаат қилиб,  конвенциянинг ратификацияланини тезлатишни илтимос қилишган.

Қирғизистон ногирон одамлар ҳақида конвенцияга 2011 йили қўл қўйган, лекин ҳукумат саккиз йилдан бери ратификация қила олмай олмай келган. Халқаро ҳуқуқ тилида бу ҳужжат ҳуқуқий кучга эга бўлмаганини тушунтиради.

Ўша вақтда мамлакатнинг премьер-министри бўлиб турган Сапар Исақов 2017 йили конвенцияни қабул қилиш Қирғизистонда БМТ талаб қилган мажбуриятларни бажаришга пулнинг йўқлиги сабабли жилдирилиб келинганини айтган.

Конвенцияни ратификациялаган давлат дастлаб икки йил ўтгандан кейин бажарилган ишлар бўйича ҳисобот топшириб, ундан кейин ҳисоботларни тўрт йилда бир топшириб туриши керак бўлади. Бундан ташқари, ҳукумат конвенция талабларининг бажарилишини кузатувчи махсус ташкилот тузиши керак.