Бектур Искендер: Қирғиз футболига кўп маблағ жалб қилиш учун нима қилиш керак?

90

 

Қирғизистон термаси Филиппинга қарши ўйинда Виталий Люкснинг иккинчи голини нишонламоқда. 16-январь. Сурат: AFC

Бектур Искендер

Колонканинг асл нусхаси «Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендернинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган. «Фикр» рубрикасида эълон қилинган мақолалар муаллифнинг шахсий фикри ҳисобланади.

Қирғиз термасининг Осиё Кубогида яратган муваффақият тўлқинида деярлик бари Қирғизистонни топ-лигасининг ўйинларига бора бошлаш керак деб ёзишмоқда. Яхши, шундай қилиш ҳам мумкин, лекин бу қирғиз футболига кўзга кўринар маблағ олиб келмайди.

Президент Сооронбай Жээнбеков нимагадир стадион қуришни таклиф қилмоқда. Лекин стадионлар биз ўйлагандек футболга пул жалб қилишга кўп ҳам ёрдам бермайди.

Демак, қирғиз футболида пул кўп бўлиши учун нима қилиш керак?

Дастлаб, КТРК-Спорт қирғиз топ-лигасининг ўйинларини кўрсата бошлаши керак. Йўқ деганда асосийларини, бусиз умуман бўлмайди.

Бунинг учун қирғиз топ-лигасининг гуглда индекслаштирилган, содда ҳамда жуда яхши уюштирилган хроникаси бўлиши керак. Чунки, гуглдан Kyrgyzstan Top League деб изланган вақтда дарров автоматик турда (масалан, инглиз премьер-лигасиники каби) жадвал чиқиши керак.

Албатта, бор кучни ҳудудий фахрни ривожлантиришга сарфлаш керак. Ҳозирги вақтда қирғиз топ-лигасининг трансляциясини асосий аудиторияси албатта Ўш бўлади. Чунки унинг турғунлари Ўшнинг «Алай» жамоаси Бишкек клубларини ютсин деб жон куйдиришади. Катталиги бўйича иккинчи бўлган шаҳарнинг яшовчилари учун майдони бўйича биринчи бўлган шаҳарнинг турғунларини мағлуб қилиш муҳим. Шу сабабдан бу таклиф самарасини беради.

Бишкекда «Дордой»ва «Алга»нинг муваффақиятлари ҳеч кимни қизиқтирмайди, шу сабабдан лиганинг оммабоплигини айнан шу ҳудудий куч синовларини ривожлантириш керак бўлади. Ҳа, спорт тошбағир, сизлар нима деб ўйлаган эдинглар?

Бунинг барига яна ҳам кўпроқ илҳом бериш учун КТРК-Спорт сўзсиз қирғиз клубларининг Осиё клубларидаги мусобақаларидаги ўйинларини жонли намойиш этиши керак. Ўшнинг «Алай»и февралда ОФК Кубогининг дастлабки ўтувчи учрашувида Ашхабаднинг «Ахал» билан ўйнашини ким билади? Деярлик ҳеч ким билмайди.

ОФК Кубогида «Дордой» жамоаси Туркманистоннинг «Олтин Аср» ҳамда Тожикистоннинг «Истиқлол» билан бир гуруҳда эканини ким билади?

Шундай қилиб, телевизорларнинг қаршиларида йўқ деганда ўн минглаган томошабинлар қирғиз топ-лигасининг ёки Осиё клубларининг турнирларини кўриб ўтириб қолишгандагина яхшироқ реклама берувчилар, кўпроқ пуллар, ўйнашга арзирли маош ҳамда бошқалар пайдо бўла бошлайди.

Шу сабабдан биринчи навбатда ҳеч қандай стадионларнинг кераги йўқ, уларни кейин ҳам қуриб олиш мумкин. Бошида эса хатто трибуналар бўш бўлса ҳам ўйнайверса бўлади. Асосийси, атрофда камералар кўп бўлиши керак.