Маданият министрлиги қирғизистонликлар учун тежамкор тўй сценарийсини ишлаб чиқмоқда

627
Бишкекни тарих музейининг шифтидаги қирғизларнинг никоҳ тўйи тасвирланган совет панноси.

Маданият министрлиги шахсий тўйларни ўтказиш учун универсал сценарийни ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳни тузди. Минстрлик шундай қилиб фуқароларни байрамлардаги исрофгарчиликдан ҳимоя қилишни истайди.

Тўйлар учун сценарийни ишлаб чиқиш устида министрликнинг қошидаги махсус ишчи гуруҳ харакат қилмоқда. У тадбирга қанча меҳмон чақирса бўлишини, дастурхонга қанча озиқ-овқат қўйиш кераклигини ҳамда тўй эгаларига қанча пул бериш мумкинлигини ҳисоблаб чиқади.

Министрликнинг матбуот котиби Айнура Асанбаева «қирғизистонликларнинг аксарияти» моддий имкониятини тўғри ўлчамай тўй ўтказаверишини «Клооп»нинг журналистига айтиб берди. Шу боисдан Маданият министрлиги тўй ҳамда никоҳ тўйларини ўтказиш учун универсал сценарийсини ишлаб чиқишга қарор қилган.

«Тўйлар учун халқ кредит, қарз олади. Агар бу никоҳ тўйи бўлса, унда [унинг ташкилотчилари] қарз олиб, ундан қутула олмай чет давлатга ишлагани кетишмоқда. Бу жиддий масала», — деб тушунтирди Асанбаева.

Унинг қўшимча қилишича, тўйларнинг универсал сценарийси «тавсия характерига» эга бўлади.

Маданият министри Азамат Жаманкулов ишчи гуруҳ икки йиғин ўтказганини ҳамда ҳозирча тўйларнинг «идеал вариантини» хали топмаганини айтди.

«Менимча, январнинг охиригача бир нарса таклиф қила оламиз деган фикрдаман», — деб қўшимча қилди министр.

Тўйлар ҳақида қонун

Мамлакатда қирғизистонликларнинг никоҳ тўйи ҳамда бошқа тадбирларга нисбатан чиқимларини назорат қилиш бўйича масала илк бор айтилгани йўқ. Масалан, собиқ депутат ҳамда собиқ бош прокурор Аида Салянова амалдорлар билан давлат ходимлари фуқароларга намуна бўлиб, ўз тадбирларида меҳмонларнинг сонини чеклаши керак деб ҳисоблайди.

«Мен оддий одамлар амалдорлардан намуна олиши кераклигини яхши тушуниб турибман ва мен намуна кўрсатишга тайёрман. Боламни уйлантираётган унинг тўйига прокуратура органларидан ҳеч ким келмаган. Бўлмаса, мен ўзим бош прокурор бўлганман», — деб билдирган Аида Салянова.

Салянова Жогорку Кенешнинг депутати бўлиб турган вақтда амалдорлар билан давлат ходимлари ўз тадбирларини қандай ўтказаётганини назорат қилувчи «Анъналарни, тадбирларни ҳамда урф-одатларни тартибга солиш ҳақида» қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири бўлган. Лекин 2016 йили июлда парламент уни рад қилиб қўйган.