ИИМ Жээнбековнинг сайловдаги «яширин чиқимлари» деб эълон қилинган рўйхатни текширади

42
Сурат: Даниль Усманов/Kloop.kg

Ички ишлар министрлиги президент Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди кампанияси вақтидаги «яширин чиқимлари» дейилиб ошкор қилинган рўйхатни терговга қадар текширувга киришди.

ИИМнинг матбуот хизматининг вакили Карима Аманкулова милиция Жээнбековнинг сайлов штабидан пул олишган деб айтилган кишиларнинг рўйхатини текшираётганини «Клооп»га айтди. Рўйхатни аввалроқ юрист Нурбек Токтакунов ўзининг фейсбук саҳифасида эълон қилган.

Шунингдек Аманкулова КСДП штабининг ҳисобчиси ва унинг оила аъзоларининг ҳаётига хавф яралиб –яралмаганини текшириш ҳам давом этаётганини қўшимча қилди. Ҳисобчининг ҳаётига ҳавф туғилаётгани бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Апрель» телеканалига берган интервьюсида айтган.

ИИМнинг маълумотига кўра, КСДП штабининг ҳисобчиси Надира Сатигулова Қирғизистондан 2018 йилнинг 11-ноябрида, ижтимоий тармоққа Жээнбековнинг сайловдаги реал чиқимлари бўлиши эҳтимол бўлган ҳужжат эълон қилиб юборилгача тўрт кун аввал чиқиб кетган.

Сайлов штабининг  «яширин кассаси» ҳақида маълумотни юрист Нурбек Токтакунов ошкор қилган. Ҳужжатга кўра, кампанияни уюштиришга кетган чиқимнинг суммаси расмий маълумотга нисбатан ўн баробар юқори бўлган. Қонун номзодни ўзининг сайлов фондидаги ауллардан бошқа маблағ манбаларини қўлланишни тақиқлайди.

Кейинчалик 25-ноябрда россиялик сиёсий технолог Алексей Василивецкий Жээнбековнинг штабида ишлаганини ҳамда «қора касса»нинг рўхйтида кўрсатилган пулдан олганини тан олиб видео мурожаат эълон қилган. У тазйиқлар сабабли ўлкадан чиқиб кетганини айтган.

Бунга қадар, 19-ноябрда Атамбаев «Апрель» телеканалига берган интервьюсида ошкор қилинган ҳужжатлар «реал» эканини айтиб, ҳужжатнинг ижтимоий тармоққа чиқиб кетишини яқинг сафдоши Икрамжан Илмияновнинг қамоққа олиниши билан боғлаган. Аммо Атамбаев мазкур ҳужжатнинг «реаллигини» тасдиқловчи ҳеч бир далилларни кўрсатмаган.

Бундан ташқари, собиқ президент КСДПнинг ҳисобчиси «қора касса» ҳақида билганини ҳамда у ўз ҳаётидан хавфсираб чет ўлкага кетганини маълум қилган. Надира Сатигул қизи кўп йиллардан бери атамбаевни ўзининг ҳамда унинг «Медиа Форум» ишхонасининг ҳисобчиси бўлиб ишлаган.

Президент маъмуриятидан эса чиқимлар бўйича маълумотни «фейк» деб аташиб, унга ихоҳ беришни исташмаган.

Токтакунов «қора касса»даги пулларнинг аксарияти сайловчиларни сотиб олишга кетган деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу президентга импичмент эълон қилиш учун асос бўла олади.