Кун сурати: Айгул Токоева ва Мелания Трамп турмуш ўртоқлари билан

81
Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва рафиқаси Айгүл Токоева АҚШнинг президенти Доналд Трамп ҳамда унинг аёли Мелания Трамп бирга суратга тушишди. Бу қирғиз президентининг америкалик ҳамкасби билан бирга тушган илк сурати.

Жээнбеков Нью-Йоркка БМТнинг Бош Ассамблеясининг 73-сессиясидаги умумий дебатларга қатнашиш учун борган. Қирғизистон президенти БМТдаги нутқида Қирғизистонда парламент демократиясини ривожлантириш ва 2020 йилдаги парламент сайловининг аҳамияти ҳақида билдирди. Шунингдек, у ўлканинг БМТга тинчлик сақлашга ва шлобал тараққиётга ёрдам кўрсатишига интиқ эканини айтди.

Ундан ташқари, Жээнбеков «11-сентябрь» Миллий мемориалига гул қўйиб, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланган сурат кўргазмасини очиб, БМТнинг Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.