«Хавфсиз шаҳар» тендерини Россиянинг разведка тизимининг ишлаб чиқувчиси ютиб олди

35

Россиянинг «Ростех» давлат корпорациясининг  шўъба идораси«Вега» концерни Қирғизистоннинг йўлларида камераларни ўрнатиш бўйича тендерни ютиб олди. Ишхона  радиолокация ҳамда радикация жиҳозларини ишлаб чиқаради.

Россиянинг компанияси Қирғизистон йўлларида хавфсизлик камераларини ўрнатиши керак. Унинг енгиши тендер комиссиясидаги парламентнинг икки депутати тасдиқлаб берди.

Суҳбатлашилган депутатлардан бири ва тендер комиссиясининг аъзоси Нурбек Алимбеков  қарор бир овоздан қабул қилинганини «Клооп»га айтди. Унинг айтишича, комиссия «Вега»нинг барча ҳужжатларини текшириб, қоида бузарлик топмаган.

«[“Вега” компаниясининг] қиймати энг паст бўлган. Шу важдан қарор қабул қилинди. [ “Вега”нинг эса разведка жиҳозларини ишлаб чиқариши бўйича саволга] мен жавоб бера олмайман. Техник жиҳати ишни Ахборот технолгиялари ва алоқа давлат комитети олиб боради», — деди Алимбеков.

Ахборот технологиялари ҳамда алоқа давлат комитети (АТАДК) ғолибни аниқлаган деган маълумотни инкор қилди. Идоранинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишча, ҳозирча тендер комиссиясининг қарори чиқмаган, лекин, балки АТАДК хали уни олмаган бўлиши мумкин.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича тендернинг ўзи 4-сентябрда ўтган. Тендер вақтида «Вега» энг паст баҳо, аниқроғи камера ўрнатиш учун 2,3 млрд сом таклиф қилиб, енгувчи деб эълон қилинган. Лекин енгувчи ҳақида охирги қарорни тендер комиссияси чиқариши керак эди.

«Вега»дан ташқари, тендерга «Альфа Телеком» («Мегаком») давлат алоқа оператори ҳамда «Ахборот тизимлариинг хавфсизлиги» ишхонаси қатнашган.

АТАДК Бишкекнинг 38 чорраҳасида камера ўрнатишнинг баҳосини 2,5 млрд сомга баҳолаган. Ҳукумат пойтахтдан ташқари, камераларни Бишкек — «Манас» аэропорти, Бишкек — Кемин, Бишкек — Чалдебар ҳамда Бишкек — «Ак-Жол» назорат ўтказиш пунктига барча йўлларга ўрнатишни режалаштирмоқда.

Ҳукумат беш йилда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасидан йўллардаги ўлимларнинг сонини қисқаришини, жарима пулдан тушган пул тўпламларининг (18 фоиздан 32 фоизгача) ўсишини ҳамда қоида бузарликларнинг икки баробар қисқаришини кутмоқда.

Материални эълон қилиш вақтида АТАДК раҳбарининг ўринбосари ва тендер комиссиясининг раиси Кубанич Шатемиров билан боғланиш имкони бўлмади.

«Вега» ҳақида нима маълум?

«Вега» концерни 2003 йили тузилган. Бунгача концерн 1944 йили самолёт радиолокация тизимларини қуриш учун асосланган №17 Марказий конструктор бюросининг бир қисми бўлган.

«Вега» бутун тарихида ҳарбий буюртмалар билан авиация, космос комлексларини, учувчисиз учувчи аппарат  комплексларини ҳамда радиолокация станцияларини қуриш йўналишида ишлаган.

Шунга қарамай ишхонанинг сайтида фуқаровий қўлланувчи учун ҳам буюртмалар бор. Масалан, тиббий техника, компьютердик программалари ҳамда видео назорат тизимлари.

Бунга кўра «Вега» Бишкекда «Призма» видео кузатув ёки шунга ўхшаш тизимларни ўрнатиши мумкин. Ишхонанинг сайтида «Призма» тизими «келаётган ва кетаётган автомобилларнинг тезлигини ва вақт оралиғини ўлчашга йўналтирилган» деб айтилган.

Ишхона тизими қуёш батареялари билан жиҳозланганидан электр энергиясиз ишлайди деб тасдиқламоқда. Камерадаги маълмуотларни ўтказиш учун толали оптика линияларни тортишнинг кераги йўқ, чунки улар интернет орқали тарқайди.

Жиҳознинг 25 дақиқада ўрнатиб қўйиш мумкин ва у бир вақтнинг ўзида 16 HD камерани қўллай олади.

«Вега»нинг бош директор ўринбосари Сергей Калмиков 4-сентябрда агар Россия концерни «Хавфсиз шаҳар»нинг енгувчиси бўлиб қолса, компания Қирғизистон йўлларига «иновацион ҳамда юқори самарали» камераларни муддатидан кечиктирмай ўрнатиб беришини ваъда қилган.