Бишкек шифокорлари гўдакларни сотишда гумонланмоқда

38
Иллюстратив сурат. Freepik

Бишкек милицияси Оилавий медицина марказининг бир неча шифокорини қўлга олди. Улар одам савдосида гумонланмоқда.

«24.kg» нашри ИИМдаги ўз ахборот манбаларига таяниб билдиришича, бе врач қўлга олиниб, уч нафари тергов изоляторига киргизилиб, яна иккисига ҳеч қаерга кетмаслик чораси қўлланилган.

«Азаттык» радиоси эса икки нафаргина киши қўлга олингани ҳақида ёзган: «7-сентябрда шаҳарнинг Оилавий медицина марказлардан бирининг гинекологлари қўлга олинган. ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, бу бўйича гумондорларнинг иккичи қўлга олиниб, улардан бири вақтинча ушлаб турилувчи изоляторга жойлаштирилган».

ИИМнинг матбуот марказидан «Клооп»нинг мухбирига бу иш бўйича «бир гуруҳ кишилар» қзлга олинганинигина айтиб, воқеани батафсид очиқламади.

«"Одам савдоси" моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди. Тезкор тергов амаллари олиб борилмоқда. Тўлиқроқ маълумот кейинчалик бўлади. Балки эртага ёки индинга», — деб айтишди министрликдан.

Криминал милиция хизматининг  1-бошқармасининг етакчиси Марлис Жумабаев 7-сентябрда ИИМ одам савдоси бўйича тўрт жиноят ишини текшириб чиқаётганини айтган.

«Бишкекнинг Октябрь районида гўдакларни сотиш бўйича икки факт рўйхатга олинган. У ерда одамларнинг жиноий битими бўлган, унинг ичида шифокорлар ҳам бор. Янги туғилган чақалоқ ўлиб қолди деб айтишиб, аслида эса уни сохта хужжатлар билан сотишади», — деб тушунтирган Жумабаев.

Унинг айтишича, милиция Ўш вилоятининг Қадамжой районида ҳам гўдакларни сотиш бўйича икки фактни аниқлаган.