Ўзбекистонда ҳокимият алмашгандан кейин Қирғизистон-Ўзбекистон туризми қандай ривожланмоқда?

107
Самарқанддаги Регистон майдонидаги Шер-Дор мадрасаси. Сурат: Тариэль Малашев

Ўзбекистон кўплаган қирғиз сайёҳларини ўзига жалб қилиб, Ўзбекистон фуқаролари эса Қирғизистонга кетма-кел кела бошлашди. Сайёҳлик оқими Ўзбекистонда ҳукумат алмашгандан кейин кўпая бошлади. Ҳозир икки давлат қандай қилиб алоқаларни мустаҳкамлаётганини ва нима учун қирғизистонликларга Ўзбекистонга сайр қилиш қизиқ эканини айтиб берамиз.

Бишкеклик Мээрим ўзининг Ўзбекистонга бўлган сафари ҳақида эслаганда унинг кўз олдида илк қадимий Бухоро шаҳрининг четидаги гумбаз гавдаланади. У ерда, унинг айтишича, тўлиқ сокинлик ҳукм сурган.

«Биз у ерга кирганда одамлар сиғиниб, чумчуқлар сайраётганди. Бизни олиб юрган гид чумчуқлар ҳам кечки сиғинишга келишганини айтди. У ерда ажойиб тинчлик ҳукм сурарди. Бу сеҳрли бир нарса эди. Ҳеч нарсани ўйламадиму сеҳрли бир нарса эди. м сурарди. ечки сиғинишга келишганини айтди.  учун қирғизистонликларга Ўзбекистонга сайр қилиш қизиқ эк», — дейди у.

Муқаддас Баховуддин Нақшбанднинг мақбараси Ўрта Осиёнинг Маккаси деб саналади. Бу ерга тилакларнинг бажо бўлишини ва гуноҳларнинг кечирилишини сураб келганлар кўп.

Мээримга Ўзбекистонга бориб, тарихий эсталикларни ушлаб кўриш бир вақтлар фақатгина ҳаёл эди. У бунинг барини сайёҳларнинг сафарларини кузатиб, интернерт орқалигина кўрган. Мээрим хаттоки Самарқанд Ўзбекистонда жойлашганини ҳам билмаганини айтади.

«Ўзбекистон мен учун қўл етмас эди, буни билар эдим, лекин мен у ерга боришни истаб, талпинар эдим», — дейди у.

Бухоро амирлиги қалъаси йўлидаги мадраса. Сурат: Тариэль Малашев

Охирги ўн йилда Ўзбекистон қирғиз сайёҳлари учун деярлик қўл етмас эди. Қўшни ўлкага чегарадан ўтиб кириши учун қирғизитсонликларга Ўзбекистондаги қариндошларининг расмий таклифномасини олиши керак эди, самолёт орқали бориш эса ҳамёнбоп эмасди.

Бунга икки ўлка ўртасидаги бир қатор йилга чўзилган аразлашув сабаб бўлган. Советлар иттифоқи тарқагандан кейин чегарага яқин ерларни бўлиштириш бўйича муаммолар ечилмай қолаверган. Ҳар бир ўлка турли йиллари чиққан ҳариталарга таяниш билан ўз вариантидаги давлат чегарасини таклиф қилиб келишган. Чегаранинг 1378 километри баҳсли бўлиб қолган.

Қирғизистоннинг жанубидаги миллатлараро низо сабабли Ўзбекистон 2010 йили чегарани бир тарафлама ёпиб, кейинчалик ундан ўтишга чеклов киргизган.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йили вафот этиб, унинг ўрнига Шавкат Мирзиёев келгандан кейин вазият ўзгара бошлаб, Қирғизистон билан алоқалар эса зудлик билан силжий бошлаган.

Икки ўлканинг ҳукуматлари баробар иқтисодий ҳамкорлик ва чегаралар ҳақида бир қатор ҳужатларга имзо қўйиб, катта делегацияларнинг сафарини уюштиришган. Сўзлашувларда президентлар чегаранинг 80 фоиздан кўпини келишиб, икки ўлканинг ўртасидаги қатновни жонлантиришга қарор қилишган.

Самарқанддаги Улуғбекнинг мадрасаси. Сурат: Тариэль Малашев

Қирғизистон сайёҳлари Ўзбекистонга қандай бориш мумкин?

Ҳозир қирғиз сайёҳи Ўзбекистонга бориш учун ўзига мос маршрутни танлаб олиши мумкин  — ўлкалар ўртасида темир йў ва авиақатнов ишлаяпти. 5 май куни эса тўғридан-тўғри автобус қатнови очилди — автобус Тошкентга кунига Бишкекнинг ғарбий автобекатидан чиқиб, 50ка яқин кишини ташийди.

Ўзбекистонда Қирғизистон сайёҳларнинг оқими ўсмоқда. Чегара хизматининг статистикаси бўйича, 2016 йили Қирғизистондан у ерга 373 мингдан ортиқ киши, 2018 йилнинг биринчи ярмида 478 минг киши борган.

Қирғизистоннинг сайёҳлик ширкатлари Ўзбекистоннинг ҳукумати қирғиз сайёҳларига ўлкага киришга рухсат бергандан кейин 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон йўналиши бўйича фаол ишлай бошлаган.

Ўша вақт бир йилда Ўзбекистонга 665,5 минг қирғизистонлик чиққан.

Asia Expeditions компаниясининг етакчиси Арлан Харов Ўзбекистон йўналиши бўйича турларга талаб кўп эканини айтмоқда. Компания турли йўналишларни таклиф қилади: Тошкентга саёҳатдан бошлаб, ўлка ичидаги бошқа турларгача. Харов агарда бундай турларни олдиндан буюртма қилиб қўймаса, ўрин қолмай қолади дейди.

Бухоронинг бозорида тикувчилик қилаётган аёл. Сурат: Мэрим Осмонова

Сайёҳларни ташувчи автобус Ўзбекистонга ҳафтасига бир марта чиқиб, 40қа яқин кишини олиб боради. Сафарнинг қиймати турлича, у йўналишга кўра белгиланади. Ўзбекистон пойтахтини 4500 минг сомга кўриш мумкин.

«Бу энг арзон турпакет. У "Менинг севимли Тошкентим" деб аталади. Мазкур турпакетга яшаш, эрталабки нонушта ва бошқа ерларга бориш қўшилган. Сайёҳлар уч кунга боришади», — дейди Харов.

Лекин сайёҳлик ширкати билан сафар қилиш ҳаммага ҳам мақул келавермайди.

Бишкеклик Хусан Ўзбекистонга уч кунлик тур сотиб олган. У тур вақтида бўш вақт бироз кам бўлганини айтмоқда.

«Программа жуда тиғиз тузилган. Мен оз вақтнинг ичида кўп нарсани кўриб чиқдим. Ҳеч нарсага вақт етмади, ўзим нари-бери юриб, дам олишни истадим. Ростини айтганда, бу яхши эмас. Чунки хонага чарчаб келасан», — деб эслади у.

Унинг айтишича, Бишкекка келганда бу саёҳатдан дам олишга тўғри келган, чунки маълумотнинг кўплиги ва бир ердан бошқа ерга бориш чарчатиб қўйган.

Бухоро амирлигининг қалъаси. Сурат: Тариэль Малашев

Чегарадаги навбат кутиш ва бошқа муаммолар

Мээрим Ўзбекистонга саёҳатини ўзи ташкиллаштиришга қарор қилган. У «турларни зерикарли» деб ҳисоблайди.

У йўлни қисқартириш учун Бишкекдан Ўшга самолёт билан бориб, у ердан Ўзбекистонга кетган.

Апрелнинг тонгида Мээрим Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасига келган. «Достук» ўтказиш пункити тўлган. У одамлар маиший техникалари ва бошқа товарлари билан турган йикик навбат кутишга дус келган. Уларнинг кўпчилиги кейинчалик маълум бўлишича, бу ерда кунлаб туришган ҳамда ўша ерда кўчада ухлашган.

Ўтказиш бекатидаги навбат эркакларники ва аёлларники бўлиб иккига бўлинади. Бу ерда Мээрим уч сотадан ортиқ турган ва агарда ўзини ёмон хис қилиб қолмаганда, туришда давом этар экан.

«Достук» ўтказиш пунктидаги вивеска. Сурат: Эрнист Нурматов/RFE/RL

«Менинг оёғим оғриб, шеригимнинг аҳволи оғирлашиб кетди. Ўзбеклар жуда инсонпарвар экан. Бизнинг аҳволимизни кўриб, ўтказиб юборишди», — дейди у.

Ўзбекистонга ер транспорти билан боришни танлаган сайёҳларнинг кўпчилиги ўтказиш пунктидаги муаммоларга дуч келишади. Масалан, агарда киши соқолли бўлса, у ҳолда уни божҳоначилар шошмай туришни сўраб, «суҳбатлашишга» эргаштириб кетишлари мумкин.

Ҳусусий тадбиркор Тариэл Малашев опаси Самарқанднинг суратлари туширилган китобни совға қилгандан бери Ўзбекистонга бориб келишни истаган. У суратлардан қадимий архитектурани, гумбазлар ва масжидлардаги ёзувларни кўриб, қачонлардир бу ўлкага боришни ният қилган.

Натижада у Ўзбекистонга ишлари билан бориб, чегарадаги кўнгилсиз воқеаларни бошидан ўтказган. Уни чегарада тўхтатиб, экстремист ёки экстремист эмаслиги ҳақида сўраб текширишган. Бунга унинг соқоли сабаб бўлган.

«Чегарадаги муаммолар ҳақида эшитганмиз, — дейди Қирғизистоннинг туризм департаментининг директори Азамат Жаманкулов, — ҳозир муаммо нимада бўлаётганини аниқлаш учун бу вазиятларни ўрганяпмиз. Бу тўсиқларнинг барини олиб ташлаш учун биз буни Қирғизистоннинг, Қозоғистоннинг ва Ўзбекистоннинг туризм министрликлари билан учрашувда гаплашамиз».

Бухорода дарахт соясида дам олаётган киши. Сүрат: Тариэль Малашев

Чегардан ўтиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Қирғизистонликлар чегарадан id-карта билан ўта олишмайди — ташқи паспорт керак бўлади. Агарда Ўзбекистоннинг ҳудудида уч кундан ортиқ юраман десангиз, у ҳолда ўлкага келишингиз билан вақтинча рўйхатдан ўтишингиз керак. Агарда сиз меҳмонхонада ёки хостелда жойлашсангиз, у ҳолда сизни ўша ерга рўйхатга олишади  — шундан кейин мамлакатдан ўтаётиб талонни чегарачига топшириб чиқишингиз керак.

Азамат Жаманкуловнинг айтишича, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ўртасида чегарадан ўтиш бўйича келишув бор. Мазкур келишув бўйича, қирғизистонликлар Ўзбекистонда 60 кун визасиз юра олишади.

Тариэл Малашевнинг айтишича, Ўзбекистонда беш кун саёҳат қилиш таҳминан 250 долларга тушади. Бу пулга Бишкекдан Тошкентга йўл ҳақи, овқатланиш, яшаш ва шаҳарлар аро йўл юриш киради. Бунан ташқари эсталик совғалар, кийим-кечак учун ҳам бир оз пул ортиб қолади.

Бухоро бозори.  Сурат: Мээрим Осмонова

Ўзбекистон сайёҳлари Қирғизистонда

2016-йили 350 минг ўзбекистонлик сайёҳ Қирғизистон чегарасидан ўтган. 2017 йили эса бу рақам 694 мингга қадар ўсган.

Азамат Жаманкулов ҳукуматга Мирзиёев келгандан кейин Қирғизистонга кирган ўзбекистонликларнинг сони ўсганини айтмоқда.

Ёз мавсумида ўзбекистонлик сайёҳлар Иссиқкўлда дам олишни танлашади. 2017 йили ёзги сайёҳлик мавсумида Тошкент-Томчи йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатнов очилиб, бу Ўзбекистоннинг сайёҳлик оқимининг ўсишига имкон яратган.

Тошкентнинг «Diplomatic travel» сайёҳлик компаниясининг вакили Мохиба Зокиржанова Иссиқкўл турларига талаб кўп эканини ва у ўсиб бораётганини айтмоқда.

Турларнинг нархлари турлича — туристлар танлаган баҳога яраша бўлади. Аввалги йили йўлланманинг минимал қиймати бўйича 400 долларга сотиб олиш мумкин бўлган, бу йили эса 650 долларгача ўсиб кетди. Мохиба буни авиачипта нархи қимматлаб кетгани билан боғлиқ эканини айтади.

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг президентлари Жээнбеков ва Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 13 декабрида Тошкентда ўтган учрашуви. Икки ўлканинг алоқалари собиқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафот этиб, ҳукуматга Мирзиёев келгандан кейин яхшилана бошлаган.  Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Арлан Харов ўзбекистонлик сайёҳлар Иссиқкўлга камида бир ҳафтага келишини айтади. У буни ўзбекистонликлар иссиқ иқлимли ҳудудда яшаши ва улар уч кунлик дам олиш учун 800 километр йўлни босиб ўтишмаслиги билан изоҳлади.

Ўзбекистонлик сайёҳларни Қирғизистонга кўпроқ жалб қилиш учун Арлан Тошкентда кўча кўргазмасини уюштирган. Қирғизистоннинг Курортлар Курорттор ассоциацияси ва Туризм департаменти билан биргаликда унинг компанияси 500дан ортиқ Ўзбекистоннинг сайёҳлик ширкатларини, спорт федерацияларини ҳамда йирик компанияларнинг профсоюзларини таклиф қилган. Тадбирда Қирғизистоннинг сайёҳлик ташкилотлари билан Иссиқкўлнинг пансионатлари кўрсатилган.

Туризм департаменти ўзбек сайёҳлари учун уч йўналишни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Улар: кўл соҳилларида дам олиш, соғлиқни мустаҳкамлаш ва спорт туризми йўналишлари.

Азамат Жаманкулов Туризм департаменти ўзбекистонликларни Қирғизистонга биргина ёзда эмас, балки бошқа мавсумларда ҳам жалб қилишни исташини қўшимча қилди.

«Биз завод ва фабрикаларнинг ходимларини ҳам соғлиқни мустаҳкамлаш учун кузги ва қишки мавсумларга ҳам олиб келишни истардик. Уларда заводларда 30 мингдан 60 мингга қадар ишчи ишлайди. Биз ўша ходимларни Иссиқкўлга жалб қилишни хоҳлар эдик», — дейди у.

Жаманкулов Ўзбекистоннинг спорт федерациялари ва терма жамоалари билан учрашиб, уларни Иссиқкўлга спорт машғулотларига сақирганини қўшимча қилди.

Баҳорда Қирғизистондаги Ўзбекистон элчиси билан учрашувида Жамангулов Марказий Осиёдаги умумий сайёҳлик визаси ҳақидаги масалани муҳокама қилган.

«Бизга масалан, Шенген визаси каби умумий виза ишлаши учун қонунларни йўлга солишимиз керак. Аниқроқ айтганда, агарда сиз ҚИрғизистонга виза олсангиз, у ҳолда сиз бу виза билан Ўзбекистонга, Тожикистонга ва бошқа ўлкаларга кириш ҳуқуқига эга бўласиз. Биз рақобат курашига эмас, аксинча, бу йўналишда биргаликда ривожланиш учун ишлашимиз керак», — деб ҳисоблайди у.