Раҳбарият сизни алдаб кетмаслиги учун ўз меҳнат ҳуқуқингиз ҳақида нималарни билиш керак?

125

Меҳнат кодекси иш берувчи билан ишчининг ҳуқуқларини сақлаб, уларга бир-бирининг ҳуқуқини бузишга йўл бермаслиги керак. Қирғизистон фуқароларининг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор, улар бузилган тақдирда нима қилиш керак ва қандай қилиб меҳнат ҳуқуқинингизни судда ҳимоя қилиш мумкин?

Меҳнат кодекси нима?

Бу иш берувчи билан ишчининг ўртасидаги меҳнат муомалаларини тартиб солувчи қонунларнинг тўплами. Уни икки тараф ҳам баробар сақлаши керак. Агарда иш берувчи кодексни бузса, у ҳолда унинг ходими ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин. Ёки аксинча, агарда ходим кодексни бузса, у ҳолда уни раҳбари судга бериш ҳуқуқига эга.

Бу нима учун керак?

Меҳнат кодекчи фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркини ҳимоя қилади. Бу ҳеч ким бошқа бировни мажбурлаб, зўравонлик билан ёки қўрқити ишлата олмаслигини англатади.

Шунингдек, кодексда ходим ва етакчи қандай шартлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши кераклиги ёзилган. Масалан, ишга олишда етакчи бўлажак ходими билан меҳнат шартномасини тузиши керак. У маошни кечиктириб, ходимдан вазифасига кирмаган ишларни бажаришни талаб қилишга ҳақсиз.

Агарда иш берувчи ходимнинг соғлигига зарар тегувчи ёки хавфли саналган ишга қабул қилаётган бўлса, у ҳолда у зарарлилик учун қўшимча ҳақ тўлаб, уни тегишли махсус либослар билан таъминлаб, тез-тез тиббий кўрикдан ўтказиб туриши керак. Ишнинг бундай турларига шахтадаги, чиқинди чиқариш ёки тўплаш ва автомобилларни таъмирлаш ишларига киради. Зарарли шароитдаги меҳнатларнинг тўлиқ рўйхати ҳукуматнинг типовой рўйхатида мавжуд.

Меҳнат кодекси ходимдан ҳалоллик билан ўз вазифаларини бажаришни, иш берувчининг мулкига эҳтиёткорлик билан муомалар қилиб, тижорат, давлат сирлари ҳамда бошқа маҳфий маълумотларни ошкор қилмасликни талаб қилади.

Иш берувчилар кўпинча ходимларнинг қандай ҳуқуқларини бузишади?

Юрист Эдил Эралиевнинг айтишича, иш берувчилар кўпинча ходимларни ўз ташаббуси бўйича ишдан бўшатишганда Меҳнат кодексини бузишади.

Қонунга кўра, иш берувчи ходимни агарда у ўзига юкланган масъулиятларни бажара олмаётган бўлса, одоб-аҳлоққа зид харакат қилса ёки асоссиз иш ўрнида кам деганда уч соат йўқ бўлса ишдан бўшата олади. Ходим ишидан айрилиб қолувчи бошқа сабаблар кодекснинг 83-моддасида ёзилган.

Агарда иш берувчи ўз ишчисини бўшатаётган бўлса, у ҳолда у айрим бошқа ҳолатларда унга тегишли бадал тўлаб бериши керак. Масалан, агарда компания қайтадан тузилиб ёки штатнинг сонини қисқартиришга мажбур бўлса.

Айрим компаниялар бундай қилмаганлигидан ишдан ажраб қолганлар бадални суд орқали ундириб олишга мажбур бўлишади дейди юрист Юльяна Жедигерова.

Унинг айтишича, ходимлар маошлари тўланмаётганда, ишдан бўшатиш процедураси нотўғри ишга оширилганда, муддатдан ортиқча иш ҳаққи, меҳнат таътили ҳаққи ёки декретга чиқиш тўловлари тўланмай қолганда ҳам судга мурожаат қилишади.

Агарда ходимнинг раҳбарияти билан бўлган фикр келишмовчилиги юз берса, буни касаба уюшмалари орқали ҳал қилиб олиш мумкин. Бироқ Жедигерованинг айтишича, ўз амалиётида хизматдан бўшатилган ходим ўз ҳуқуқини касаба ушмаси орқали ҳимоя қилишга харакат қилган вазиятларга дуч келмаган. Эралиев эса Қирғизистонда касаба уюшмаси харакатлари чала ривожланганини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, иш берувчи тарафидан бўлган қоида бузарликлар учун Давлат Экотехинспекцияга ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Нима учун иш берувчилар Меҳнат кодексини бузишади?

Жедигерованинг айтишича, бу иш берувчилар меҳнат қонунларининг низомларини билмасликлари ёки уни эътиборга олмасликлари билан боғлиқ. Иккинчи сабаб  — агар иш берган шахс агарда меҳнат қонунларини бузса, ўз ишчилари ишни судгача олиб бормаслигидан умид қилишади.

«Агарда ишчи етакчисининг устидан судга мурожаат қилишга қарор қилиб, етакчиси унинг меҳнат ҳуқуқини бузганлиги бўйича далиллари бўлса, у ҳолда ходимнинг суд процессини ютиб олишга тўлиқ имконияти пайдо бўлади», — дейди юрист.

Ходим етакчисига қарши судни ютиб олганига боғлиқ мисоллар борми?

Албатта. Масалан, жорий йилнинг май ойида Бишкекнинг Ленин район суди «Транс Азия Экспресс» компанияси ва унинг бўшатилган президенти Э.А. ўртасидаги меҳнат низосини кўриб чиққан. Уларнинг ўртасида қўлланилмаган меҳнат таътили учун тўлаб берилмаган бадал ойидан тортишув чиққан.

Э.А. «Транс Азия Экспресс»нинг президентлик хизматига 2011-йили келган, компаниянинг директорлар кенгаши эса уни 2018 йили ишдан бўшатиб юборган. Даъвогарнинг айтишича,  компания қўлланилмаган меҳнат таътили учун унга 165 минг сом тўлаб бериши керак бўлган. Лекин «Транс Аэро Экспресс» буни бажармай, ўз харакатларии қайта ҳисоблаш чиқиш ва тегишли келишувлар лозим деб изоҳлаш билан бадал тўлаб беришни чўзиб юраверган.

Ўшада собиқ топ-менеджер судга мурожаат қилишга қарор қилиб, судда ютиб чиққан. Бишкекнинг Ленин район суди «Транс Азия Экспресс» компаниясинг бўшатилган ходимига бадални тўлиқ миқдорда тўлаб беришга, бундан ташқари, 16,5 минг сом давлатга тўлаш мажбурияти юкланган.

Судларда биргина топ-менеджерлергина енгиб чиқишмайди. Бир сафар компаниялардан бирининг ҳисобчиси ўзининг собиқ раҳбариятини судга бериб, меҳнат дафтарчасини беришни чўзиб юргани учун унга 135 минг сом тўлаб беришни талаб қилган. Суд даъвони қисман қаноатлантирган — инстанция бўшатилган ходимига 43 минг сом тўлаб бериш юклатилган.

Навбатдагиси бюдежет ҳисобидаги муассасанинг собиқ ишчисининг мисоли  — Шопоков шаҳар кенгашининг котиби маош бўйича қарзларни тўлатиб олишга эришган. 2017 йили район кенгаши уни «эгаллаган хизматига тўғри келмагани» учун ишдан бўшатган, леки у иш берувчилар уни қайтадан ишга олишига эришган.

Суд Шопоков шаҳар кенгашининг мажбурликдан ишга келмаслик ва маош бўйича қарзлар учун даъвогарга судда кўрсатган вакилнинг чиқимларини ҳамда давлат тўловини қўшиб, 77 минг сом бериш мажбуриятини юклаган.

Агар раҳбарият маош бермай кечиктирса нима қилиш керак?

Жедигерова бундай ҳолатларда етакчиликка даъво хати билан мурожаат қилиб, қарзни тўлаш бўйича муддатни белиглаши керак деб маслаҳат беради. белгилеш керек деп кеңеш берет.

Агар раҳбарият томонидан жавоб бўлмаса, у ҳолда сида Давлатэкотехинспекцияга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Муҳим: агарда иш берувчи сизнинг маошинингизни ёки меҳнат таътили ҳаққини бермаётган бўлса,  у ҳолда у ҳар бир тўланмай қолган кун учун сизга умумий қарздан 0,15 фоизини тўлаб бериши керак.

Масалан, сиз қандолат фабрикасида ишлайсиз, сизнинг расмий маошингиз 25 минг сомни ташкил қилади, компаниядан сиз ижтимоий фонд ва солиқ тўловидан кейин қўлингизга 20300 сом оласиз. Фабрика етакчилиги сизга тўрт ойдан бери февралдан бошлаб май ойигача маош бермаган. Аниқроқ айтганда 120 кун.

Компаниянинг қарзи сизнинг олдингизда 81200 сом. Кечиктирилган маош учун сизнинг кун шундай ҳисобланади: 81200 минг х 0,15% x 120 = 14616 сом.

Агарда етакчилик меҳнат кодексида ёзилмаган ишларни бажаришни талаб қилаётган бўлса нима қилиш керак?

Қонун бўйича, иш берувчи бундай қилишга ҳаққи йўқ. Бунинг учун унга жарима солиниши мумкин. Ходимни ҳуқуқ меъёрларидан ташқари бундай харакатлардан кодекснинг 56-банди ҳимоя қилади.

Агарда ҳайдовчи ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга қарор қилган бўлса, у ҳолда Жедигеровнинг айтишича, у ариза билан Давлат экотехинспекияга мурожаат қилиши керак бўлади. Лекин бунинг учун унда фото, видео ёки телефон орқали сўзлашувларнинг ёзуви каби далиллари бўлиши керак.

Нима учун ходим меҳнат шартномасини тузиши муҳим?

Меҳнат шартномаси — бу сизнинг ва сизга иш бераётган тарафнинг ўртасида меҳнат алоқалари пайдо бўлганини тасдиқловчи ҳуқуқий ҳужжат.

Агарда сиз меҳнат шартномасисиз ишлаётган бўлсангиз, у ҳолда сизга ҳақиқатдан ҳам ишлаётганингизни ёки айни иш берувчи билан ишлаганингизни исботлаш қийин бўлиб қолади.

Меҳнат шартномасининг йўқлиги сабабли ходим бошқа сабаблар бўйича ҳам жабрланиб қолиши мумкин — суд иш берувчи билан ходимнинг ўртасида меҳнат алоқалари эмас,  фуқаролик-ҳуқуқи муомалалар бўлган деб ҳисоблаб қўйиши мумкин. Аниқроқ айтганда, ходим ёлланма тараф эмас, ҳусусий тадбиркор бўлган. Бундай ҳолатда унга солиқ тўланмагани ва фаолиятни рўйхатсиз олиб боргани учун даъво очилиши мумкин.