ИИМ: Бурулайга ҳужум вақтида милиционер «чалғиб» қолган

57

ИИМнинг Ички хавфсизлик хизматининг раҳбар ўринбосари Омурали Сегизбаев билдиришича, 20 ёшдаги Бурулай Турдаали қизи ўтирган кабинетга уни олиб қочишга харакат қилган киши кириб келаётган вақтда Жайил РИИБнинг ходими чалғиб кетган. Бу масъулиятсиз сабабли Бурулай олиб қочган киши қўлидан ўлим топган.

Сегизбаев бу ҳақда 8-июнда ИИМнинг Жамоат кенгаши йиғинида билдирди. «Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаган. Ходимлар улар (олиб қочган киши билан Бурулай) ўзаро келишиб олишади деб ўйлашган», — деб тушунтирди у.

Бундан ташқари, у Бурулай пичоқланган ердаги Жайил РИИБнинг ходимлари жиноий жавобгарликка тортилишини қўшимча қилди.

Аввалроқ ИИМ Бурулайнинг ўлимидан кейин Жайил РИИБдан беш милиционер хизматидан бўшатилиб, яна саккиз ходим эгаллаган лавозимидан бўшатилганини хабар қилган.

Милициянинг яна уч етакчиси жиддий огоҳлантириш олиб, ҳуқуқ тартибот ходимларининг етти нафарига эса уларнинг хизматга етарли даражада муносиб эмаслиги ҳақида тартиб жазоси эълон қилинди — улар бир йил ичида хизмат ўрнидан пасайтириш ёки бўшатилиш хавфида бўлишади.

Жами бўлиб текширув натижаси бўйича 23 милиционер жазога тортилган.