Атамбаев Исаковга, Кулматовга ҳамда Артикбаевга қарши ишларни «овлаш» деб атади

74
AppleMark

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг билдиришича, собиқ премьер-министр Сапар Исаковни, Бишкекнинг экс-мэри Кубаничбек Кулматовни ҳамда КСДП фракциясининг депутати Осмонбек Артикбаевни коррупция билан айблаш «мантиққа тўғри келмайди». Унинг айтишича, «коррупция билан курашиш деган қичқириқлар остида ўз фикри, ўз позицияси борларга қарши овчилик бошланган».

КСДПнинг матбуот хизмати 6 июнда собиқ президентнинг номзодларининг, собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг, экс-мэр Кубаничбек Кулматовнинг ҳамда депутат Осмонбек Артикбаевнинг, қўлга олинишига муносабат билдирган Атамбаевнинг мурожаатини тарқатди.

Атамбаевнинг таъкидлашича, Исаков ҳам, Кулматов ҳам махсус хизматлар айблаётган қарорларни қабул қила олишмас эди. Бишкекнинг Биринчи май район суди Бишкек ИЭМни модернизация қилишга алоқадор собиқ амалдорларни тергов изоляторига қамоққа олиш қарорини чиқарган.

Атамбаевнинг айтишича, ИЭМни янгилаш ва Хитой грантини бўлиштириш бўйича барча қарорларни у ўзи ва ҳукумат қабул қилган.

«Бундай қарорларни қабул қилишда ўлка президентининг асосий роли, давлат органларини ва давлат ходимларининг масъулиятининг етишмаслиги, давлат раҳбарининг ташқи сиёсатдаги вазифалари, шунингдек Барқарор тараққиётнинг миллий стратегиясининг талабларини ишга ошириш билан шартланган», — дейди экс-президент.

Атамбаев Исаков ва Кулматовни коррупцияга қарши курашувчилар деб атаган.

Собиқ президентнинг айтишича, Сапар Исаковнинг ҳукумати тўрт ойда Кулматов «коррупциядан тазалаган» божхонадан тушган тўловларнинг ҳисобидан 5 млрд сом бюджетнинг профицитини таъминлаган.

Атамбаев Исаков билан Кулматовнинг қамалашини Сапар Исаков божхона хизматининг раис ўринбосарлигидан бўшатган Раимбек Матраимовнинг  «дўстлари тарафидан» бўлаётган «ўз фикри, ўз позициясига эгаларга қаршиов» деб атаган.

«[...] ўтган 2017-йилдаги коррупция билан курашиш давомида, ҳеч қандай қуруқ шовқинсиз бюджетга 9 миллиард саом қайтарилган бўлса,бу йилнинг кўрсаткичлари эса ҳозирча бир қанча пастда», — деб айтилади мурожаатда.

Исаков ва Кулматовнинг қўлга олиниши

Бишкекнинг Биринчи май район суди Исаков ва Кулматовни 5-июнда қамоққа олган.

Исаковга Бишкек ИЭМни модернизация қилишдаги коррупция иши бўйича айб қўйилган. Тергов версияси бўйича, Исаков президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимини бошқарган вақтда, Бишкек ИЭМни янгилаш учун пудратсини танлашда «чет эл компаниясининг манфаатларини илгари сурган».

Кулматовга эса Бишкекнинг Калис-Орда массивида мактаб қуришда Хитойнинг ТВЕА компаниясининг грантидан 2 млн долларни ноқонуний фойдаланганлик айби қўйилган. Хитой мазкур грантни ИЭМни янгилашга кетган 386 млн доллар кредит билан биргаликда ажратиб берган.

Кулматовнинг ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқинидагиларга сиёсий тазъйиқ бўлаётганини айтган.

Бишкек ИЭМни модернизация қилиш бўйича текширувнинг ўзи жорий йилнинг январи сўнгида бишкекликларнинг аксарият қисмини иссиқликсиз қолдирган ИЭМдаги авариядан кейин бошланган.