Алишер Мамасалиев: Сооронбай Жээнбеков президент бўлган олти ойда нима ўзгарди?

41

Фикр» рубрикасида эълон қилинган материаллар муаллифларнинг шахсий нуқтаи назарини англатади. Бу калонканинг муаллифи  — парламентнинг собиқ депутати ва давлат структураси бўйича эксперт Алишер Мамасалиев. Материалнинг асл нусхаси рус тилида Pro-KG сайтида нашр қилинган, унинг таржимасини эълон қиламиз.

Президент институти — Қирғизистон ҳукуматининг сиёсий тизимида асос бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда президент ўзи ваколатларнинг аксариятига ва сиёсий конфигурацияни тузиш таъсирига эга.

Сооронбай Жээнбековнинг президентлидаги олти ой — бу олти йиллик президентлик муддатиннг ўн фоизи, бу баримизни яқинги йилларда нималар кутаётганини таҳмин қилиш учун етарли. Президент Жээнбековнинг расмий риторикаси ҳиссийлик ва субъективликдан олис, у собиқ президент Атамбаевга нисабатан консервативроқ ҳамда мўътадил кўринади.

Сапар Исаковнинг ёш либерал реформаторлар жамоасининг сиёсий банкротидан кейин ўзининг бундай позицияда тутиши жамоатчиликда барқарорликка бўлган умид билан қарши олинмоқда.  Сооронбай Жээнбеков ўзининг энг муҳим иши қатори коррупцияга қарши кескин курашни белгилади, бу талаб мавжуд бўлган ҳамда дарҳол электорат қўлловига олинган.

Агарда ОАВларда чиқаётган маълумотларга эътибор қилмай, Қирғизистоннинг сиёсий майдонида бўлаётган воқеаларга бир оз тепадан назар солсак, у ҳолда қуйидаги манзарани кўришимиз мумкин:

Нима ўзгарди?

Сиёсий конфигурация

31-мартда Алмазбек Атамбаев КСДПнинг раиси бўлиб сайланиши биланоқ собиқ президент кутилмаганда Жээнбековнинг номига қарата ҳиссий танқидларни ёғдирган машъум ҳамда етарлича шов-шув чиқарган матбуот йиғидан кейин Қирғизистонда ички ва сиёсий конфигурация тўлиғи билан ўзгарган.

Президент Сооронбай Жээнбеков ўзини Алмазбек Атамбаевнинг вориси деган мақомини ишончли турда ўзи учун янги мақомга ўзгартирди. Бу шундан кейин пайдо бўлган барча оқибатлари билан бирга собиқ президентнинг сиёсий рақибига айлантирди.

«Ҳал қилувчилар» кетди

Атамбаевга берилган сиёсий оғир вазнлилар — Абдил Сегизбаев, Фарид Ниязов, Икрам Илмиянов, Сапар Исаков, Индира Жолдубаева ҳамда бошқалар — охирги 100 кунда истеъфога чиқарилиб ёки уларга жиноят ишлари қўзғалган.

Жогорку Кенеш «ковушини алмаштирди»

Биринчи бор охирги тўрт йилда Жокоргу Кенешнинг сессиясида депутатлар ўлкада пайдо бўлган сиёсий вазият ҳақида, асосчилари деб иҳсобланган бир қатор нуфузли муҳолиф сиёсатчилар Ўмурбек Текебаев, Аида Салянова, Садир Жапаров, Канат Исаев ва бошқаларнинг устидан қўзғалган сиёсий характердаги жиноят ишларини қайта кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида очиқ баёнотлар қилишди.

ИЭМни реконструкциялаш бўйича парламент комиссияси кредит маблағларини расмийлаштириш давомида собиқ премьер-министрлар Сапар Исаков юилан Жанторо Сатибалдиев ҳамда Атамбаевга яқин бир неча экс-министрларнинг тўғридан-тўғри иштирокида маблағларни беҳуда сарфланиши бўйича бир қатор тизимли қоида бузарликларни аниқлашган.

Ташқи сиёсатни тўғрилаш

Сооронбай Жээнбеков ўз инаугурациясидан кейин Қирғизистоннинг минтақадаги позициясини аниқлаш учун стратегик жиҳатдан муҳим ўлкаларга дипломатик сафар қилди.

Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга, Қозоғистонга, Россияга ва Туркияга бориб, ўлка раҳбарлари билан муваффақиятли учрашувларни ўтказган. Бу билан у охирги йиллари Алмазбек мавҳумликни тарқата олди.

Янги муҳолифат

Сооронбай Жээнбеков ва Алмазбек Атамбаевнинг келишмовчилиги Қирғизистон аҳолиси олдида янги, қўшимча муҳолиф майдончаси яралишига туртки бўлди. Мазкур майдончада кун тартиби Атамбаев  шахсининг ҳамда унинг жамоаси атрофида тузилади.

Алмазбек Атамбаев ва Сапар Исаков. Сурат: Султан Досалиев

Экспертларнинг кўпчилиги таъкидлаб ўтганидек, бу муҳолиф майдончанинг биргина молиявий жиҳатдан эмас, эксперт ва хатто маъмурий ресурслари ҳам теарли, чунки экс-президент Атамбаев билан собиқ премьер-министр Исаков Қирғизистоннинг ҳукумат тармоғига тайинлаб кетганлар хали ҳам кўпчилик бўйича қолмоқда. Хатто уларнинг сони  «еттинчи қаватда» ҳам етарли.

Бир замонда рақиб бўлганлар Атамбаев ва унинг жамоасига қарши бирикишди.

Бугун Қирғизистоннинг сиёсий майдонида жуда қизиқ жараёнлар юз бермоқда.

Бир томондан биз муҳолифатчи, центрист гуруҳлар, фуқаровий секторгина эма, мустақил ОАВларнинг вакиллари ҳам собиқ президент Атамбаевга қарги бирикиб, керакли вақтда ҳароратни ушлаб туриш учун «кўмир ташлаб» туришаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Бошқа томондан президент Сооронбай Жээнбековни сехдирмай кучлантириш жараёни бормоқда ва ҳозирча айрим сиёсий тайинловлар билан унга яқин депутатларнинг фаоллиги сабабли ўша ташвишли сигналларни «сезмаганга солиб» ёки кечириб туришга харакат қилишмоқда.

Турли гуруҳларни ғоя ёки келишилган лойиҳанинг атрофида эмас, бу каби аниқ бир шахсга қарши бирикиш стратегиясида ўзининг ўлчовли вақти борлигини ҳамда бундай вазият кўпга бормаслигини таъкидлаб ўтиш керак.

Нималар аввалгидек қолди?

Қарор қабул қилиш ҳуқуқи Оқ уйнинг еттинчи қаватида қолди

Эслатиб ўтсам, биз бир йилдан ортиқ вақтдан бери 2016 йили референдумда ўзгартирилган конституция билан яшаяпмиз ва беш ой аввал премьер-министр мажбуриятларини кучайтирувчи ўзгартиришлар кучга кирган.

Муаллифларнинг — Атамбаев ва унинг жамоасининг — фикрига кўра, янги ўзгартиришлар премьер-министр билан парламентнинг кўпчилик коалицияси реал сиёсий субъект бўлиб қолувчи, президент эса Хавфсизлик бўйича кенгаш ва сиёсий арбитрнинг ҳамда миллий хавфсизлик бўйича масалаларни назорат қилувчиси мақомига ўтиб қолувчисиёсий конфигурацияни тузиб ҳамда уни мустаҳкамлаши керак эди.

Аммо «янги» Конституция кучига кирганига қарамай президент Сооронбай Жээнбеков ҳозирча қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга ва у ҳозирча унинг презиент аппаратида қолаётган  «атамбаевча» бошқарув констуркциясидан ажралишга шошилмаяпти.

Премьер-министрликка номзод  7-қаватдан тушаяпти

Премьер-министрнинг креслосига  вақт синовидан ўтган президент маъмуриятининг раҳбари «ўтирган» собиқ президент Курманбек Бакиев томонидан кўлланилган практикани амалдаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков ҳам давом этди.

Сооронбай Жээнбеков ва Мухаммедкалий Абилгазиев парламентда. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Депутат фракцияларида аввалгидек янги премьернинг номзодини бир овоздан қўллаб беришдан бошқа чора ҳам қолмаган. Сооронбай Жээнбековнинг «янги» ҳукуматнинг ишига таъсири устунлик қилишини тушуниш учун авлиё бўлишнинг ҳам кераги йўқ.

Атамбаевнинг «Йўл харитаси»

Собиқ президент Атамбаев кетгандан сўнг давлат тизими Атамбаев ўз жамоаси билан Қирғизистоннинг 2023-йилгача барқарор тараққиёти бўйича Миллий стратегиясида қўшиб кетилган вектор билан кетишини давом эттирмоқда.

Аммо Барқарор тараққиёт стратегиясининг мазмунининг ўзи ортидан бир қатор саволларни қолдирмоқда, унда белгиланган қадриятлар ва имтиёзлар доимо жамият ва сиёсий элита томонидан Атамбаевнинг маҳсулоти сифатида қабул қилиниб қолаверади.   Эртами кеч унинг жамоаси буни ўз фойдасига «ютиб олади». Бу вақтда бу узоқ муддатли (2023-йилгача ва 2040-йилгача) стратегиянинг мақсади— Атамбаевни Отатурк каби қирғиз «парламентаризмининг» ўрнатилишини бошида турган ёлғиз йўл бошчи қатори кўрсатиш.

Айни шу сабабдан Атамбаев 31-мартда матбуот йиғинида «унинг изнисиз» ўз стратегиясига ўзгартиришларни киритиш ҳаракатига жуда қаттиқ қайғуриб, ҳиссий муносабатини кўрсатди — Барқарор тараққиёт стратегияси бу вақтда у учун ўзини Қирғизистонда фундаментал сиёсий ўзгаришларнинг бошланишига йўл очган «ёлғиз президент» сифатида кўрсатиш фундаменти бўлиб ҳисобланади.

Жээнбековнинг командасига ҳозир белгилаб қўйиш керак бўлган узоқ муддатли стратегиялар ва концептуал нарсаларга эътибор беришга вақти йўқлиги кўриниб турибди. Унинг кеч портловчи мина эффекти бор.