МХДК Кулматовни ТВЕАнинг гранти сабабли сўроққа чақирган

44
Кулматов МХДКда сўроққа кириш олдидан. Сурат: «Тазабек»

Божхона хизматининг раиси Кубаничбек Кулматовни Хитойнинг ТВЕА компанияси мактабнинг қурилишига ажратган грантнинг ўзлаштирилиш факти бўйича сўроққа чақирган. ТВЕА Қирғизистонга 20 млн доллар грант ажратган, ундан ташқари, Бишкек ИЭМни 386 млн доллар кредитга янгилаб берган.

Кулматов 11-майда сўроққа чақирилган — интервьюдан сўнг у журналистларга уни МХДКга ўша вақтдаёқ Бишкек ИЭМни модернизациялаш ишинни бажарган Хитойнинг ТВЕА компанияси гранти сабабли чақирилганини айтди. ТВЕА Кулматов Бишкек мэри бўлган вақтда мактабнинг қурилишига грант ажратган.

«Биз мактабни ТВЕАнинг грант маблағларига Калис-Ордомаҳалласида қурганмиз. Биргина шу савол бўлди, бошқа саволлар бўлмади. Барчаси қонуний бўлган, мактаб турибди. Жиноий иш йўқ. Мэрия мактабни тайёр ҳолда қабул қилган», — деди Кулматов.

Қирғизистон 20,3 млн доллар грантни Хитой компаниясидан Бишкек ИЭМни янгилашга сарфланган 286 млн доллар миқдоридаги кредит билан биргаликда олган.

Миллий энергохолдингнинг маълумотига кўра, грант маблағларидан 2 млн доллар мактабни қурилишига ва энергетика тармоғининг бошқа лойиҳаларига сарфланган, масалан, Кара-Кече Иссиқлик электр станциясига (ИЭС) 3 млн долллар ва «Датка-Кемин» электр ўтказиш линиялари хизматига 1 млн доллар.

Давлат саноат комитетининг амалдорлари тасдиқлашича, Хитой компанияси грантни қаерга сарфлаш кераклигини ўзи қарор қилган, харидларнинг баҳосини шартли белгилаган. Грант маблағлари қандай сарфлангани ҳақида деталли ҳужжатлар бўлмаган.

Жамоатчиликнинг ТВЕА ва Бишкек ИЭМни янгилашга қаратилган эътибори станциядаги авариядан сўнг маблағларнинг сарфланишини текшира бошлаган парламент комиссиясининг саволларига боғлиқ.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлган, бишкекликларнинг хонадонларида температура жуда пасайиб кетган. Авария шаҳарда қаттиқ бўлган совуқ ҳавога тўғри келган ва уларни иссиқликсиз қолдирган.

Воқеадан сўнг ҳукумат томонидан авариянинг келиб чиқиш сабабларини ва  станцияниы янгилашга кетган 386 млн долларнинг сарфланишини текшира бошлаган. 10-майда депутат комиссияси парламентда текширув хулосаларини олиб чиққан.

Комиссиянинг фикри бўйича, авариянинг асосий сабаблари — бу энергетика тармоғининг сиёсатлашгани, кадрларнинг етишмаслиги, кадрларни таниш-билишлик билан тайинлаш ва эски ускуналар. Депутатлар шунингдек, янгилашнинг баҳосини «қимматлатилган» деб атаган.