Кун рақами: Қирғизистонда Улуғ Ватан урушининг қанча фаҳрийси қолди?

85

Қирғизистон 9-майда Ғалаба кунини нишонлайди — бу Улуғ Ватан урушининг ва Советлар Союзининг нацист Германияси устидан ғалаба қилганига бағишланган байрам.

Улуғ Ватан уруши 1941-йили 22-июнда немис армияси Советлар Союзининг чегарасига ҳужум қилгандан сўнг бошланган. Тўрт йилга чўзилган урушда Советлар томонидан 27 млн киши ҳалок бўлган.

Уруш 8-май куни тунда (Марказий Европа вақти бўйича) Германиянинг капитуляцияси билан тугаган, аммо формал тарзда Советлар Союзи бу давлат билан 1955-йилдан бошлаб уруш ҳолатида турган.

Аҳамият бўйича, Улуғ Ватан уруши — бу 1939-йили бошланган, 1945-йили 2-сентябрда тугаган Иккинчи жаҳон урушининг бир қисми.

Улуғ Ватан урушига Қирғиз ССРининг 365 мингга яқин турғуни қатнашган, уларнинг ичидан деярли 100 минги жанг майдонида ҳалок бўлган. Уруш вақтида 150 мингдан ортиқ қирғизистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган, уларнинг ичида 72таси Советлар Союзининг Қаҳрамони.