Депутатлар қўш фуқаролиги бор амалдорларни  қамоққа олишни таклиф қилди

119

Парламентарийлар қўш фуқаролиги бор амалдорлар учун жиноий жавобгарликни ва жаримага тортишни кўзда тутвчи қонун лойиҳасини жамоат муҳокамасига олиб чиқди.

Қонун лойиҳасига кўра, бошқа ўлканинг фуқаролиги борлигини яширган президентликка номзодларга ёки парламентнинг депутатларига 260 мингдан 300 минг сомгача жарима солинади ёки улар 2,5 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Шундай жазо судьяларга ва бошқа амалдорларга ҳам берилади. Қонун лойиҳасида бундан амалдорлар Қирғизистонда 50 мингдан ортиқ экани кўрсатилган.

Қонун лойиҳасининг маълумотномада амалдорлар айрим ўлкаларнинг фуқаролиги бор ёки йўқлиги текширилиши айтилган. У Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой ва Туркия давлатлари.

Ҳукумат амалдорни «фарқли оғир механизмларнинг» оқибатида бошқа ўлканинг фуқаролигига эгалик қилган ёки қилмаганини текширмайди.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Дастан Бекешев ва Алмазбек Батирбековнинг фикри бўйича, жазонинг йўқлиги туфайли амалдорлар қўш фуқароликларини яшириб келади, бу ўз навбатида «яширин маълумотни чиқиб кетишига» ёки Қирғизистоннинг манфаати бошқа давлатникига нисбатан юқори бўлмаслигига олиб келиши мумкин.

Марказий сайлов комиссияси 2018-йилнинг апрелида қирғиз ва қозоқ фуқаролиги борлиги учун Дамирбек Асилбек уулуни депутатлик мандатидан ажратган.

Асилбек уулуда бошқа давлат фуқаролиги борлиги февраль ойининг ўртасида Қозиғистоннинг масус хизмати сиёсатчини Алматида контрабандада айблаб қўлга олгандан сўнг билинган.

Қозоғистоннинг ИИМи Асилбек уулу Жамбил вилоятида туғилганини ва унда қозоқ фуқаролиги борлигини хабар берган.

Лекин қўлга олинган депутатнинг отаси Асилбек Супатаев уулу Қирғизистоннинг Караколида туғилганни ва қозоқ фуқаролигига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.