Милиция МОАУдан «бомба» топмади

53
МОАУнинг биносидан одамларни эвакуациялаш. Сурат: Yurii Mashtalir

Милициянинг ва Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ходимлари Марказий Осиёдаги Америка университетининг (МОАУ) биносига бомба қўйилгани тўғрисида берилган маълумот сабабли қуршовга олган. Текширув натижасида махсус хизматлар ўқув юртининг биносидан бомба топмаган.

МХДКнинг матбуот хизмати уларнинг мутаҳассислари МОАУда бомба топишгани ва бинонинг атрофи қуршовга олинганини билдирди.

ИИМ  вакилининг айтишича, бомба тўғрисидаги маълумот милицияга соат 13:35да келиб тушган.

«Бино қуршовга олинди. Ҳозир мазкур фактни аниқлаш бўйича махус тадбирлар юргизилмоқда», —  деди у.

МОАУнинг профессорларидан бири «Клооп»нинг хабарчисига берган интервьюсида тахминан соат 13:00да бинода ёнғин хавфсизлик билдиргиси ишлаб кетганини хабар қилди.

«Бошида биз бу ёнғинга қарши тайёргарлик деб ўйлаганмиз. Аммо шундан сўнг милиция ходимлари келди. Улар бизга яна икки-уч соат иш юргизишини айтди», — деди у.

Универститетда ўқиган талаба қизларнинг айтишича, эвакуацияланган одамлар ўқиш жойидан 200 метр узоқда турган, лекин милиция кейинроқ уларни ундан ҳам нарироқ туришни илтимос қилган.

«Мен милициянинг ходимидан бомба ҳақида сўрадим. Унинг айтишича, сапёрлар воқеа бўлган жойга келган. У шунингдек, у ерда бомба бор ёки йўқлигини билмайман деб айтди. Улар бинога ҳеч кимни яқинлаштирмади», — деди у «Клооп»га.

Марказий Осиёдаги Америка университети 1993-йили асос солинган. Университетнинг таълим режаси магистр даражасини олишни истовчи бакалаврлар учун 14 дастур шунингдек талабалар учун 4 дастурни ўз ичига олади.