КСДП Суйумбаевнинг молия полициясига тайинланиши ортидан Исаковга қарши овоз берган

61
Болот Суйунбаев

КСДПнинг депутатлари нима учун Сапар Исаковнинг ҳукуматига қарши овоз берганини изоҳлади: у Болот Суйумбаевни молия полициясининг  етакчилик хизматига тайинлаган, аммо бунгача президент Сооронбай Жээнбеков уни МХДКнинг раис ўринбосарлигидан бўшатган.

Социал-демократларнинг бир нечтаси Исаковнинг молия полициясининг раҳбарлигига бунгача президент Жээнбеков МХДКдан бўшатган Болот Суйунбаевни тайинлаганига норози бўлганини тушунтириб берди.

«Бири хизматдан бўшатса, иккинчиси ўч олаётгандек хизматга қўйиб турса – бу, очиқ қаршилик. Бу ҳолда эртага нима бўлади? Мен зидлик сиёсатига қаршиман. Шу сабабли қўлладим», — деб келтирди КСДП фракциясининг бошчиси Омуркуловнинг айтганларини «Азаттык» радиоси.

Шу сабаблар билан Исаковнинг истеъфоси учун яна бир социал-демократ Рискелди Момбеков ҳам овоз берган.

«Агарда депутатлар 2017-йилнинг натижалари бўйича Сапар Исаковнинг министрлар кабинетининг истеъфоси учун овоз берса, унда мен қарши бўлар эдим», — деди у.

Депутат Аида Касималиева КСДПдаги ҳамкасбларининг  қарори ҳукуматнинг бунгача эшиттирган ҳисоботига алоқадор эмаслигини «Твиттер»да ёзган.

«Биз ҳисоботни қўлладик, палатада ҳам қўллаган бўлардик. Бугунги ишончсизлик вотуми бошқа сабабларга боғлиқ. Иса Шейшенкулович [Омуркулов] яхши тушунтиради», — деб ёзган у.

Бу нима учун муҳим? Болот Суйумбаев — собиқ президент Атамбаевнинг ишончли одами. Президент Сооронбай Жээнбеков уни 7-апрелда эгаллаган хизматидан бўшатгунга қадар у Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раис ўринбосари бўлган. Бу бўшатишдан сўнг тўққиз кун ўтиб Сапар Исаков Суйумбаевни молия полициясининг раҳбарлик хизматига тайинлаган.

Бу қарор ҳеч бўлмаганда ҳозирда Алмазбек Атамбаев раҳбарлик қилаётган парламентнинг КСДП фракциясига ҳам ёқмаган. Балким бу партиянинг ичидаги ажрим ёки баҳслар ҳақида айтиши мумкин.

Парламентарийлар Исаков ҳукуматига 19-апрель куни ишончсизлик вотумини билдирган, шунингдек бир неча соатдан сўнг ҳукуматнинг истеъфога кетиши ҳақидаги фармонга президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйган.

Исаковнинг истеъфоси учун КСДП фракциясининг аъзолари доҳил, 101 депутат овоз берган.

Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева